Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 03.03.2011

МАСЛАҲАТЧИЛАР ФАОЛИЯТИДАН

ҲАМШИРАЛИГИМ ФОЙДА БЕРДИ

Оқибатхон МАВЛОНОВА, Асака тумани, "Учтош" МФЙ маслаҳатчиси.

"Учтош" маҳалласига маслаҳатчи бўлганимга кўп бўлмади. Аммо ўз ишимни сидқидилдан бажариш мақсадида шу қисқа муддат ичида анча иш қилишга эришдим. Маҳалламизда 3359 нафар аҳоли бўлиб, 810 та оила ва 669 та хонадон мавжуд. Аҳолининг 840 нафари туғғиш ёшидаги хотин-қиздир.

Тўғғри, вазифамиз аҳоли тинчлигини сақлаш, ишсизликка барҳам бериш, оилада маънавий муҳитни яратиш. Биз бу ишларни бажариш асносида, хотин-қизлар фаоллиги, туғғиш ёшидаги аёлларни назорат қилиш, уларнинг соғғлиғғидан хабардор бўлиш, қизларнинг мактаб, коллеж ва лицейларда билим олишини кузатиб боришга катта эътибор қаратамиз. Бу ишларда менга раисимиз Тўлқинбек Раҳмонов, котиб Дилмуроджон Умаров, посбон Умиджон Ҳамроқулов, фаолларимиздан Майрам опа қўчқорова, Ҳидоятхон Ботирова, Муқаддамхон Бакировалар яқиндан ёрдам бермоқдалар.

Мен аслида ҳамшираман. Аммо шу касбим менга маслаҳатчилигимда қўл келмоқда. Чунки маҳалламиздаги қизлар, аёллар, гўдакларнинг нима дарди борлиги-ю, қандай касал билан оғғриётганлигини биламан. Уларни иложи борича ширин сўз билан даволашга ҳаракат қиламан. Натижада уларнинг менга, менинг эса уларга меҳрим ортади. Бу эса ўз-ўзидан соғғлом авлоднинг дунёга келишига, аёл саломатлигининг тубдан яхшиланишига муносиб ҳисса қўшади.

Мен 8 март байрами арафасида нафақат маҳалламиз хотин-қизларини, балки вилоятимизнинг барча хотин-қизларини чин кўнгилдан муборакбод этаман. Уларни оналик бахти, бахтиёрлик тарк этмасин.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди