№10, 03.03.2011 Байрам мушоираси
Шарму ҳаё ўйнасин!
Келди баҳор боғғлараро тонгги сабо ўйнасин,
Сабо билан гуллар териб, шўх дилрабо ўйнасин.
Дилрабонинг гулларига рашки келиб, тортиниб,
Оқ шохидан тўқилган бу нозик кабо ўйнасин.
қабосига қўнмасин чанг, қалби каби оқ экан-
Лабларида кулгу бўлиб, майли, ибо ўйнасин.
Ибосига минг тасанно, бемор таним тузалди,
Дардларимга малҳам бўлган асил шифо ўйнасин.
Шифо топиб бугун мен ҳам дўстларимга қўшилдим,
Ҳавас қилди боқиб зимдан, гули раъно ўйнасин.
Раъно гулни узиб қўйса, ногоҳ келиб қизчалар,
қора мунчоқ кўзларида шарму хаё ўйнасин.
Хаёси бор, ибоси бор, қизлар билан тўлди боғғ,
Ўйнаб, кулса эй Раҳимий, де, марҳабо ўйнасин.
Олимжон РАҲИМОВ.
ИНТИЗОР
Кўрдим кўз ёшидан унган чечакни,
Ҳеч кимга айтмадим сирли эртакни.
Кутиб яшайвердим Сендан кўмакни,
Келмадинг, ўзингга қилдинг интизор,
қалбимда сарҳадсиз умидли озор.
Исмингни айтишга қизғғонди тилим,
Ишқингда ўртанди хокисор дилим.
Сўнгсиз азоблардан юрак минг тилим,
Келмадинг, бунчалар қилдинг интизор,
Ёки муҳаббатга очайми мозор?..
Сен йўқсан қуёш ҳам сочмайди нурин,
Юрагим сенга деб қиламан соврин.
Демагин: "Кўнглида менга йўқ ўрин",
Кучсизман, меҳрга қилдинг интизор,
Нетайин, кўзларим Сенга бўлса зор?..
Гулмира яшайди юраги сизиб,
Ҳижроннинг аламли баҳридан безиб.
Ёқимсиз ёлғғизлик кўчасин кезиб,
Ўтаман ҳар лаҳза бўлиб интизор,
қайтиб кел, севгилим, Сенда кўнглим бор.
Гулмира АЙСАРИЕВА,
қўрғғонтепа тумани.
ОНА ҲАҚИДА
қай шоир ёзмаган она ҳақида,
Сувратин чизмаган қайси мусаввир.
Бўлса не Онага жонлар баҳшида,
Мувофиқ келади қанақа тасвир?!
Бепарво боққанми бирор хонанда,
Нусха олмаганми ҳеч ҳайкалтарош?
Она эсга келар Ой порлаганда,
Кўнгилдан ўтади чиққанда қуёш.
Не улкан даҳолар бўйнини эгган,
Ота ҳузурида, Она қошида.
Буюклик ҳужжати Онага теккан,
Меҳр ва матонат бордир бошида!
Оқил фарзандларни берган дунёга,
Вояга етказган жаҳонгирларни.
Ҳамдард бўла олган Одам Атога,
Лаҳзада ечолган турфа сирларни!
Шарт эса, ўлимга мардона борган,
Нодира, Тўмарис қиёфасида.
қасос жиловини қўйиб юборган,
Бошга кун тушганда, хазон фаслида.
Онага тенг келар куч йўқ, тараф йўқ,
Ҳар қандай қиёсдан юқоридир ул.
У - ҳаёт саҳнида ловуллаган чўғғ,
Ё ноёб обида, мангу сўлмас гул!
Ҳабибулло ИСОМИДДИН.
"ФАҚАТ СИЗНИ"
Беҳад соғғинчларда ўтмоқда куним,
Бир Сизга аталган борича умрим.
Зиё оларди-ку ахир, кўз нурим,
қайларга кетдингиз, бевафо ёрим?..
Бедорлик дардини тортаман ҳар тун,
Кутаман келишин висол деган кун.
Ҳайхот, қайлардасиз, юрибсиз беун,
Келсангиз бўларди бағғрим ҳам бутун...
Хотирадан кўзга ёшлар тўлганда,
Бешафқат ҳаётдан кўнглим қолганда.
Юрагим яшашдан охир толганда,
Сизни унутаман, бевафо ёрим.
Моҳларойим КОМИЛЖОНОВА,
талаба, Марҳамат тумани.
МЕН-КУ ШОШМАЙ
Аввал сенга кўз тутдим, кетдим,
Сен-чи, менга парво қилмадинг.
Сен билмадинг, мен алам ютдим.,
Сен-чи, асло пинак бузмадинг.
Юз ўгирдим, умидим уздим,
Кетмоқ учун дилни чоғғладим.
Ўгирилдинг боқиб ортимдан,
Кераклигим энди англадинг.
Шошма дединг кетар чоғғимда,
Мен-ку кетмай, шошмайин аммо,
Сендан эмас ҳатто ўзимдан,
Тўйиб-тўйиб кетган юракни,
Бадар кетса қандоқ қайтарай,
Мен-ку шошмай, кетмайин, аммо...
Дилдора ХУШБАҚОВА.
|