Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 03.03.2011

БАЙРАМ ТИЛАКЛАРИ

МЕҲРИМИЗНИ ДАРИҒ ТУТМАЙМИЗ

Ҳолидахон МИРЗАРАҲИМОВА,

"Меҳримиз сизга" аёллар ва уларнинг

оилаларини ижтимоий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази директори.

Марказимизда ташкил этилган ишонч телефони орқали ҳамда марказга келиб мурожаат этган, қийин аҳволга тушиб қолган аёллар ва уларнинг оила аъзоларига руҳий, тиббий, ҳуқуқий маслаҳат берилмоқда. Камтаъминланган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни турмушга тайёрлаш, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уй меҳнатини ривожлантириш бўйича керакли ёрдамлар кўрсатилди. 2010 йилда "Меҳримиз сизга" марказига бўлган қўнғғироқлар сони 1290 тани, фуқароларни хориждан ватанга қайтариш бўйича қилинган мурожаатлар сони 450 тани ташкил этди.

Бир сўз билан айтганда, марказимизда хотин-қизларга ҳар жиҳатдан кўмак берилмоқда. Яқинлашиб келаётган байрам арафасида опа-сингилларимизни муборакбод этиб, уларни ҳеч қачон тўғғри йўлдан адашмасликларини, барчаларига бахт ва омад ёр бўлишини тилаб қоламан.

Гулҳаё ХОЛМАТОВА,

"Иқтидорли қизлар" клуби раиси.

Бизнинг "Иқтидорли қизлар" клуби вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган бўлиб, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли қизларни ўзида бирлаштирган.

Ҳозир 40 нафардан зиёд ёшлар ўзлари қизиққан соҳа бўйича, яъни, тўртта йўналишда: фан-таълим, маданият ва санъат, соғғлом оила ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш бўйича ўз фаолиятларини олиб боришмоқда.

Клубимизнинг асосий мақсади, иқтидорли қизларни бирлаштириш, ҳуқуқ ва эркинликларини, шу билан бирга уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, соғғлом турмуш тарзини шакллантириш, ақл-заковати, салоҳиятларини тўла намоён этишларида, келажакда Ватанимизга нафи тегадиган малакали кадрлар бўлиб етишишларида кўмаклашишдан иборат.

Шу фурсатдан фойдаланиб, юртимизнинг билимли, зукко, дилбар қизларини, меҳрибон онажонларимизни, опа-сингилларимизни 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами билан вилоятимизнинг фаол қизлари номидан муборакбод этаман.

АЁЛЛАРИМИЗ ОМОН БЎЛСИН

Маҳмудахон ЎЛМАСОВА, Улуғғнор туман кўп тармоқли марказий поликлиниканинг гинеколог шифокори.

Аёллар байрамида уларни қутлашга нима етсин! Ахир, улар фарзанд дунёга келтирувчи зот-ку. Мен буни иш жараёнимда тўла англаб етдим. Маслаҳатхонамизда Муяссархон Абдуллажонова, Дилфуза Одилова, Ҳурматой Аҳмадалиевалар билан аёллар учун хизмат қиламиз.

Бизга бириктирилган худуддаги 8600 нафар аҳолининг 2764 нафари туғғиш ёшидаги аёл. Уларни доимий равишда назорат қилиш, соғғлиғғини текширувдан ўтказиш бизнинг зиммамизда.

Мен ўз касбимдан, қолаверса, айни пайтдаги ишимдан мамнунман. Чунки менинг бу кичик хизматим аёлларнинг соғғлом бўлиши, чақалоқларнинг нуқсонсиз дунёга келишига ёрдам беради. Зеро, биз оналар ва болалар учун ғғамхўр ва масъул бўлимиз шарт.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди