Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№10, 03.03.2011

ДИЛ ИЗҲОРИ

ДУНЁ БЕШИГИНИ ТЕБРАТГАН ЗОТ

Аёл - буюк зот, яратганнинг мўъжизасидир. Унда ибо-ҳаё, гўзаллик, фидойилик, матонат ва жасорат мужассам. Ҳаётдаги барча гўзалликлар аёлга бўлган муҳаббат туфайли юзага келган, дейишади.

Аёлларга хос ўлмас назокат эркакларга ҳамиша қанот бағғишлаб келганлиги рост. Аёл фидо-йиликни тушунибгина қолмай, ўзини фидо қилишни ҳам билади. Очиғғини айтганда, аёлсиз ҳаёт тонги ҳамда оқшоми заиф, кундузи эса ғғамгин бўлиши ҳақиқат.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг шу сўзларини эслайман: "Дунёда энг бебаҳо, аммо ҳамиша беназир тарқатиладиган ҳазина бор. Бу - она меҳри!".

"Аёлни улуғғламоқ оилани, Ватанни, ҳаётни улуғғламоқ, демакдир!" Муҳтарам юртбошимизнинг ушбу сўзлари қизларимизга, аёлларимизга, оналаримизга юксак эҳтиром эътирофидир.

Дарҳақиқат, аёл дунё бешигини тебратган, олам ва одам деган буюк тушунчаларни ўзида мужассамлаштирган сеҳрли бир қудрат. Аёл жамики инсон учун волида. У алла, вафо, муҳаббат, садоқат, жасорат, бардош ва сўнмас қўшиқ.

Аёлнинг умр мазмуни, босиб ўтган ҳаёт йўли ҳам узун. Зуҳро, Лайли, Ширин, Зулайҳо, Барчинлар халқ меҳр-эъзози ва орзулари бўлиб йўғғрилган, садоқат ва гўзаллик рамзи бўлиб келганликлари бизларга аён. Тўмарис - аёл жасоратини намоён қилганини, турмуш ўртоғғига маслаҳатчи ва мададкор, шоираи замон сифатида танилган Нодирабегим ҳам аёл садоқати, гўзаллигини тараннум этганини яхши биламиз. Зебуннисо, Гулбаданбегим, Маҳзуна, Увайсий сингари аллома аёлларимиз она-юрт эрки ва тинчлиги йўлида курашиб, бизларга ибрат намунаси бўлиб келдилар.

Айни пайтда ҳам жамиятимизда ана шу улуғғ, буюк оналаримизнинг издошлари эл-юрт тинчлиги йўлида самарали меҳнат қилаётганликлари дилларни хушнуд этади. Ҳар жабҳада аёлнинг - хотин-қизларнинг ўрни сезилиб турибдики, юртимизда файз-барака, юксалиш ривожида уларнинг ҳиссалари катта. Оилада тутган ўринлари беқиёс. Дунёда муқаддас деган номга энг муносиб зот ҳам аёлдир.

Мунис аёлларимизнинг байрами баҳорнинг илк кунларида, табиатнинг уйғғониши билан ҳамоҳангликда бўлишида ҳам ўзгача маъно бор, албатта. Атрофга боқинг-а! Ўлкамизга яна баҳор келди. қувончу шодликларни, байрамларни етаклаб, яна баҳор келди, дилларга сурур бахш этиб.

Баҳорни биринчи бўлиб аёл зоти-ю, деҳқон илғғайди. Амал кирди, деб деҳқон даласига ошиқади. Баҳор келди, деб хотин-қизларимиз ер юзини очишга шошадилар. Дилбар аёлларимиз шунча меҳнатдан ортиб ороланадилар, зеболанадилар. Уларнинг кулгудан ёришган юзларини баҳор кўркига менгзайсиз. Лабларидаги табассум баҳорий елларга, насимга ташбеҳ. Шўх-шодонликлари эса тошқин-тошқин сой ва дарёларга ташбеҳ. Уларнинг ўзи бир баҳор. Демоқчиманки, баҳор деганда аёлни кўрамиз. Аёл деганда баҳорни ҳис қиламиз. Бу икки тимсол бир-бирини тўлдириб туради.

Ҳақиқату адолатга, гўзаллигу нафосатга, латофату садоқатга аёл қалби макон. Ватанни мўътабар зот - Онага қиёс этганлар. Мўътабар, муқаддас сўзига Она деган зотни қўшиб айтсангиз, у мағғрур жаранглайди...

Шоир ҳақ:

Бу ёруғғ оламда Ватан биттадир,

Биттадир дунёда Она деган ном.

Хуллас, хотин-қизларимизни байрамлари билан самимий муборакбод этамиз. Маъсума чеҳраларидаги гўзаллик, бахт учқунлари атрофдагиларнинг қалбларига нур улашсин!

Баҳорий айёмингиз муборак бўлсин, мўътабар аёллар!

Мушарраф ОХУНОВА,

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг аъзоси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди