№10, 03.03.2011 БАЙРАМ ТИЛАКЛАРИ
БИЛИМ ЗАРАР КЕЛТИРМАЙДИ
Раънохон СОДИҚОВА,
Бўз педагогика коллежи директори.
Коллежимизда айни кунда 1992 нафар ўқув-чи бўлиб, шундан 1428 нафарини қизлар ташкил этади. Уларга 170 нафар ўқитувчи дарс беради.
Жамоамизда хотин-қизлар, шунингдек, ўқувчилар ўртасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Аёл ўқитувчилар ўртасида волейболчилар командаси тузилди. Туман ФХДЁ бўлими билан ҳамкорликда "Ёш оила қурувчилар" мактаби, ётоқхона қошида ташкил этилган "Меҳримиз сизга" клубининг фаолияти, ўқитувчилар М.Собирова, Л.Бекмуродова, Х.Аҳмедова, М.Умаровалар кўмагида қизларни турмушга тайёрлаш бўйича "Оила академияси" яхши йўлга қўйилган.
Коллеж хотин-қизлар қўмитаси ва раёсат аъзолари келажак авлодни баркамол қилиб тар- биялашни мақсад қилган ҳолда маънавият ва тарбиявий дарсларни очиқ дарс шаклида ўтказмоқдалар.
Ўқув йили давомида "Сен баҳорни соғғинмадингми?", "Баҳорнинг илк куни", "Дўппи тикдим, ипаклари тиллодан", "Миллий кийимларимиз эътибори", "Оз бўлса етар-кўп бўлса кетар" каби адабий-бадиий кечалар коллежимиз қизлари учун катта маънавий озуқа бермоқда.
МАЪНАВИЯТЛИ ИНСОН – ЮТҚАЗМАЙДИ
Олтиной ТЕШАБОЕВА,
Жалақудуқ туман алоқа бўлимининг обуна бўлими бошлиғғи.
Мен, 1991 йилдан то шу кунга қадар туман алоқа бўлимида обуна бўлими бошлиғғи вазифасида ишлаб келаман. Шу йиллар ичида бир нарсага иқрор бўлдим. Маънавиятга ошно бўлган, газета ва журналларни қўлидан қўймаган одам ҳеч қачон ютқазмас экан. Сиёсатдан, дунё хабарларидан хабардор бўлиб, дунёқараши, маънавияти кенгаяркан.
Туманимизда 18 та алоқа бўлими бўлиб, уларнинг бари эл хизматида. Айниқса, Капа ва Кесак алоқа бўлимлари бошлиқлари Зарифахон Ашурова ҳамда Раҳимахон Усмоноваларнинг хизматлари катта. Бўлим бошлиқлари ёрдамида 2011 йилги обуна режасини 108 фоизга бажардик.
"Иқбол", " Ҳидоят", "Санам", "Шифо инфо", "Андижоннома", "Андижанская правда" "Халқ сўзи", "Аргументи фактў", "Тасвир" каби газета-журналлар Майсарахон Зиятдинова, Тўлқин қаюмов сингари фидойи газетхонларнинг доимий ҳамроҳига айланган. Байрам бахона мен барча газетхонларни, жумладан, маънавиятли, ўқи-мишли, зиёли аёлларимизни байрам билан табриклайман.
ТИНЧЛИК ПОСБОНЛАРИ БОР ЭКАН...
Гулмира АЗИМОВА, вилоят Ички Ишлар Бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникаси раҳбари, майор.
Поликлиникада иш бошлаганимга ҳам ўн йилдан зиёд вақт бўлди. Аслида касбим аёллар шифокори бўлгани учун ҳам мени кўпроқ аёл-қизларимизнинг соғғлиги ташвишга солади. Мазкур тизим эркаклардан таркиб топгани билан, бизда бир қанча аёллар ҳам меҳнат қилишади. Зеро, ҳозирги кунда ҳеч бир соҳа йўқки, аёл киши иштирок этмаган бўлса. Бежиз аёлни бир қўлида бешикни, бир қўлида дунёни тебратади, деб эътироф этмаймиз.
Юрт осойишталигини сақлашдай масъулиятли ишга камарбаста бўлган ходимлар ҳар жиҳатдан соғғлом ва бақувват бўлмоқлари керак. Шу боис, уларнинг саломатликларини тиклаш йўлида хизмат қиламиз.
Фурсатдан фойдаланиб барча аёл-қизларга аввало, тани-сиҳатлик тилайман. Танда жон омон бўлса, юриш-туришимизда, турмушимизда хотиржамлик бўлади.
Яна бир бор, баҳор айёми муборак бўлсин!
ИҚТИСОДИЁТИМИЗГА ТАЯНЧ БЎЛИБ
Гулсорахон АБИЛОВА, Хўжаобод туман
Давлат солиқ инспекцияси сектор бошлиғғи.
Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки пайтларданоқ юртимизда солиқ тизими жорий этилган.
Мен ҳам мазкур тизимда биринчилардан бўлиб иш бошлаганман. Тошкент халқ хўжалиги институтини битириб, дастлаб Андижон шаҳар ва Хўжаобод туман молия бўлимларида ишладим. 1990 йили туман Давлат солиқ инспекцияси ташкил топгач, шу тизимга ишга ўтдим. Йигирма йилдан зиёд вақт солиқ тушумларини таҳлил қилиш бўлимида фаолият юритиб келяпман.
Албатта, аёл киши учун бу тизимда ишлаш бироз мураккаб. Баъзида дам олиш нима эканлигини билмаймиз, ҳатто.
Вазифамиз жиддий ва масъулиятлидир. Шунга кўра, тизимда хотин-қизлар камроқ ишлашади. Лекин жамоада оз бўлсак-да, ишни эркаклар қаторида масъулият ҳисси билан бажаришга ҳаракат қиламиз. Бу эса иқтисодиётимизга таянч бўлишда солиқлар муҳим эканлигини биз хотин-қизлар ҳам дилдан тушуниб етаётганимиз ифодасидир.
Мен мана шу тизим вакиласи сифатида барча хотин-қизларимизни баҳорнинг илк байрами - 8 Март билан муборакбод этаман.
|