№11, 10.03.2011 МУКОФОТ МУБОРАК, ЮЛДУЗОЙ!
8 март байрами арафасида Зулфия номидаги Давлат мукофотига адабиёт йўналиши бўйича номзод Юлдузой Ўрмонова ана шу юксак мукофотга сазовор бўлди.
Хўжаобод туманидаги 1-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Юлдузой Ўрмонова бу нуфузли мукофотга ўзининг аъло ўқиши, намунали хулқи, ижодкорлиги билан лойиқ, деб топилди.
Биз ҳам вилоятимиз аҳли ва кўпминг сонли газетхонларимиз номидан иқтидорли ўқувчи қизни юксак мукофот билан қизғғин қутлаймиз!
Ю. Ўрмонованинг келгусидаги ўқиш ва ижодида улкан муваффақиятлар тилаймиз. Истеъдодли қизимиз шоира Зулфияхонимнинг ҳақиқий издоши бўлади, деб умид қиламиз.
ТАҲРИРИЯТ.
|