№11, 10.03.2011 МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН
АДОЛАТ МЕЗОНИ
Шаҳрихон тумани "қалъача" маҳалла фуқаролар йиғғини диний маърифат ва маънавий ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ойдинхон Салимова ўз фаолиятида адолат мезонига амал қилади, десак хато қилмаган бўламиз.
- Маҳалламизда 3330 аҳоли, 630 та хонадон ва 530 та оила бор,- дейди Ойдинхон. - Шулардан 1730 нафари аёл, 1600 нафари эса эркаклардан иборат. Тўғғрисини айтганда мен бу маҳаллада тўрт йилдан зиёд маслаҳатчилик қилаётган бўлсам, деярли ҳамма билан аҳли-иноқ бўлиб кетганман. Бири опам, бири акам, яна бири синглимдай гап. Аммо бирор бир иш юзасидан ҳамиша адолат тарозисида иш тутаман. Мен таниш-билишликни йиғғиштириб, ҳаққоний қарор чиқаришга ҳаракат қиламан. Оилаларда низолар чиқса, уни одилона ҳал этиш, қуда-анда тутинаётганларга тўғғри йўл-йўриқ кўрсатиш, маҳалладаги икки нафар якка-ёлғғиз ва 11 нафар ногирон одамдан ўз вақтида хабар олиб, керак пайтда давлат томонидан моддий ёрдам олишга кўмаклашаман. Агар мен бу ишларда хато қилсам, маҳалла аҳлининг нафақат менга, балки барча маслаҳатчиларга бўлган ишончи сўнади. Ўз-ўзидан улар онгида "Ҳамма маслаҳатчилар ҳам шундай бўларкан-да" деган тушунча пайдо бўлади. Шунинг учун мен маслаҳатчиликни масъулиятли вазифа деб биламан.
Адолат билан айтганда, маслаҳатчи ҳақ. Чунки инсон ўз масъулиятини сезсагина ишда унум ва барака, юзида эса ёруғғлик бўлади. Ойдинхон ўз ишида МФЙ раиси қобилжон Мирзааҳмедов, котиб Муҳиддин Солиев, посбон Тўланбой Йўлдошевлар ёрдамига суянса, улар тўй ва совуқ маърака-маросимларда маҳалла фаоллари-Дилоромхон Мамажонова, Зумрадхон Эргашева, Давлатхон Исоқова, Ўринбой Дадажоновларнинг кўмаги-ю маслаҳатидан оқилона фойдаланадилар.
Маҳаллада савоб ишнинг этагини тутган одамлар ҳам йўқ эмас. "Шодмонов" фермер хўжалиги раиси Зуҳридин Шодмонов, тадбиркор Шарофжон Азимовларнинг моддий кўмаги ҳайит ва байрам кунлари ночор ва боқувчисини йўқотган оилалар дардига малҳам бўлмоқда.
Президентимизнинг тўй ва маърака-маросимларни ихчамлаштириш чора-тадбирлари тўғғрисидаги Фармонининг аҳоли ўртасида тўғғри тушунтирилиши натижасида ЗАГС машиналари иккитага туширилди, ўлимлардаги ортиқча удум ва маросимларга чек қўйилди.
Деҳқончилик, чорвачилик, чеварлик, касаначилик билан шуғғулланадиган "қалъача" маҳалласи довруғғини туманга, вилоятга танитаётганлар ҳам йўқ эмас. Шаҳзодахон Солиева "Ташаббус-2010" танловининг туман босқичида муваффақиятли иштирок этган бўлса, мебелчи Ҳабибулло Содиқов, ҳунарманд Озодахон Саттароваларнинг бежирим мебеллари, пишириқлари-ю элита пардалари шаҳар бозорларига файз киритиб турибди.
- 2011 йилнинг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик" йили деб эълон қилиниши жуда яхши бўлди,- дейди маслаҳатчи. - Бу маҳалламиз тадбиркорларининг банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз ишларини ривожлантиришга қулай имкониятдир.
Маслаҳатчи ўз иш фаолияти давомида қВП ходимлари, туман ФХДЁ бўлими, туман ички ишлар бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳамкорлик эса ўз-ўзидан аёллар ва болалар саломатлиги, оилалар тинчлиги, хонадонлар тотувлигини таъминлайди. Бу эса - "қалъача" маҳалласида адолат мезони ҳукм суряпти, деган гапнинг ўзгинасидир.
Улуғғбек АБДУСАЛОМОВ.
|