Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№11, 10.03.2011

ҲОҲ ИШОНИНГ, ҲОҲ ИШОНМАНГ

Башоратчи эмасман-у...

Мен кўчанинг бир четидан кетаётган эдим, икки йигит велосипедда ўтиб кетаётиб менга гап отиб, ҳазиллашди. Мен "йўлларингдан қолманглар, акс ҳолда "ер тишлатиб қўяман", -дедим.

Улар "Ҳа зўрсиз-ку", -деб нари кетганича кўпам узоқлашмаёқ гап отган йигит велосипеддан йиқилиб, устига велосипеди босиб тушди. Мен "..Ҳа ана шунақа, яна гапларинг борми?" дедим. Йиқилган йигит шоша-пиша туриб қизаринқираб уст-бошини қоқиб, "ёмон экансиз-ку",-деб йўлларида жўнаб кетишди.

...Бир йигит бир қиз билан суҳбатлашиб кетаётганда менга учраб қолишди. Суҳбат орасида, "Сизлар севишганмисизлар, оила қурмоқчимисизлар?", -деб, сўрасам, "Ҳа, бизлар икки йилдан бери гаплашиб юрамиз, яқинда тўйимиз ҳам бўлади", дейишди. Мен йигит билан қизга бир зум қараб туриб, йигитга, "Сиз уч ойдан кейин уйланасиз, лекин, бу қизга эмас, бошқа бир дўхтир қизга"- дедим. Улар "Йўғғ-э, биз аҳдлашганмиз, ажрашмаймиз",-дейишди.

Мен эса "майли кўрамиз",-деб хайирлашдим.

Орадан уч ой ўтгач, йигит билан учрашиб қолдим. Ҳол-аҳвол сўрашиб, "Уйландингизми? деб сўрасам", "Ҳа, уйландим,-деди. - Лекин у қиз билан келиша олмай бошқа қизга уйландим, дўхтир экан. Сиз айтган гап тўғғри чиқди. Бу ҳақда сиз қаердан билгансиз, - деди.

Мен "Ўзим ҳам ҳайронман, Оллоҳ дилимга солганини айтганман, холос",-дедим...

Фотиманинг тилидан

Мамадали БЕРКИНОВ

ёзиб олди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди