№12, 17.03.2011 ЮРТИМИЗНИНГ ТАРИХИЙ ГЎШАЛАРИ
ЖОЙ ВА ҚИШЛОҚЛАР НОМИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
АВҒОНБОҒ - Андижон шаҳрининг "Янги бозор" мавзеидан Хокон (Хакан) томонга кетишда чап томондаги эски боғғ. Афғғон - авғғон номи (этноними) лақабга айланган. Боғғ сўзи ўзбек тилига қадимги сўғғд тилидан кириб келган ва мевали дарахтлар ва бошқа нав ўсимликлар ўсадиган обод жой.
XIX аср охирида чоризм маъмурияти ўлкада янги нав ўсимликлар ўстиришни синаш учун тажриба участкаси барпо қилиб, дастлаб асли афғғонистонлик бўлган агрономни бошлиқ қилиб тайинлаган. Шу сабаб халқ орасида кейинчалик "Афғғонбоғғ" номида машҳурлашиб кетган. (қашқадарё вилояти, Ғузор туманида ҳам Авғғонбоғғ бор. Жалолободнинг Арслонбоб қишлоғғида ҳам "Афғғон дала" деган жой бор).
АЙРОНЧИ - Олтинкўл туманига қарашли қишлоқ. Ўзбек халқи таркибидаги уруғғлардан бирининг номидан олинган. Тилшунослар фикрича, "чи" аффикси маъносига кўра, топонимикада "лик" аффиксига яқин: Айрончи - айронли(к), фарғғоначи - фарғғоналик ва ҳ.к. қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳам шу номли қишлоқлар бор.
АРҒИН - аслида "Арғғун". Асака туманидаги қишлоқ. қадимий туркий қабилалардан бирининг номи. Улар азалдан Мовароуннаҳр қадимий ўтроқ аҳолисидир (М. қошғғарийда "Арғғу". "Н" аффикси кўпликни билдиради). Яъни, "арғғинлар" - арғғун қабиласига мансуб кишилар қишлоғғи. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида ҳам шу номли қишлоқлар бор.
(Давоми бор).
Сайфиддин ҳожи ЖАЛИЛОВ, АДУ фахрий профессори.
|