№13, 24.03.2011 МАҲАЛЛАДА НАВРЎЗ ШОДИЁНАСИ
Наврўз байрами Андижон шаҳридаги "Иттифоқ" маҳалласида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Байрамга маҳалланинг оқсоқоллари, момолари, фаоллари таклиф этилдилар. Уларга дастурхон ёзилди.
Шодиёнани "Иттифоқ" маҳалла фуқаролар йиғғини раиси Ўктамжон Юнусов очиб, барча маҳалла аҳлини қутлуғғ айём билан муборакбод этди. Шундан сўнг Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Муаззамхон Ваққосова сўзга чиқиб, шаҳар ҳокимлиги номидан байрам иштирокчиларини улуғғ айём билан қутлаб, байрам тадбири ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди ва маҳалланинг бир гуруҳ фаолларига эсдалик совғғалари топширди.
Рустам Ғофуров раҳбарлигидаги қўшиқчилар дастаси ўзларининг дилрабо куй ва қўшиқлари билан барчани хушнуд этдилар.
У.АБДУСАЛОМОВ.
|