№13, 24.03.2011 НАВРЎЗ ЯЛЛАСИ
Табиат ноз уйқусидан уйғғонди,
Юрак нозик туйғғуларга чулғғонди,
Сойлар ёрнинг сочларидек тўлғғонди,
қадамларинг қутлуғғ бўлсин, Наврўзим!
Куртакларга гулбарг тиккан чеварсан,
Боғғ-роғғларга сеҳринг боғғлаб кезарсан,
Армонлардан умид гулин узарсан,
Ҳар бир изинг гулга тўлсин, Наврўзим!
Дов-дарахтлар шоир бўлиб ўйлайди,
қушлар соғғинч-севинчин шўх куйлайди,
Туйғғуларда орзу қалқиб ўйнайди -
Куйларингга нур йўғғрилсин, Наврўзим!
Мўъжизалар бахш этиб боғғ-роғғларга,
Карвон мисол талпинурсан тоғғларга,
Барқарорлик бўлиб эзгу чоғғларга,
Изларингда бахт туғғилсин, Наврўзим!.
Машраб РАҲМОН АЛИ.
|