Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№13, 24.03.2011

22 март - бутунжаҳон сув куни

СУВНИ ИСРОФ ҚИЛМАСЛИК ИНСОНИЙЛИК БУРЧИМИЗДИР

Андижон шаҳрида Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ташаббуси билан

"Бутунжаҳон сув куни"га бағғишланган анжуман ўтказилди.

Ер юзида инсоният пайдо бўлгандан буён у ҳамиша сувга эҳтиёж сезиб яшаган. Сув инсон ҳаётининг, тараққиётнинг муҳим манбаи сифатида қадрланган. қадим-қадимдан аждодларимиз сувни эъзозлаб, исрофгарчиликка йўл қўймасликка даъват этганлар.

Ер шарининг ярмидан кўпроғғи, яъни 71 фоизи сув билан қопланган бўлса-да, мавжуд чучук сув заҳиралари умумий сув миқдорининг 2 фоизга яқинини ташкил этади холос. Шу боис ҳам бугунги кунга келиб, сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш масаласи глобал муаммога айланган. Жаҳон миқиёсида сув билан боғғлиқ муаммоларнинг йилдан-йилга ўсиб бораётганлиги ҳисобга олиниб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1992 йили Рио де Жанеро шаҳрида бўлиб ўтган "Атроф-муҳит ва тараққиёт" мавзусидаги конференциясида жаҳон жамоатчилигининг эътибори сув билан боғғлиқ ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммоларга қаратилди.

Муаммонинг глобал аҳамиятини ҳисобга олиб, БМТ Бош Ассамблеяси 1993 йили ҳар йилнинг 22 март кунини "Бутунжаҳон сув куни" деб нишонлаш тўғғрисида резолюция қабул қилган. Жорий йилда мазкур кун "Тоза сув – соғғлом дунё учун" шиори остида ўтмоқда.

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб минтақаларида сув етишмаслиги доимий жараёнга айланган. Шу билан бирга жаҳон аҳолисининг ҳар 10 нафаридан 4 таси тоза ичимлик суви етишмаслигидан азият чекмоқда. Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, бу жараён давом этиб, 2025 йилга борганда тахминан 5,5 млрд. киши тоза ичимлик суви танқислигига учраши мумкинлиги кутилмоқда. Чунки, жаҳонда чучук сувни ишлатиш ҳажми мунтазам ортиб бормоқда.

Шу сабабли ҳам сув ресурсларини муҳофаза қилиш, ундан оқилона фойдаланиш ва истеъмолчиларга етиб бориши билан боғғлиқ масалалар айни кунда долзарб ва аҳамиятли бўлиб қолмоқда.

Республикамизда ҳам бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда. Энг аввало, трансчегаравий дарёлари ҳамда республика аҳамиятига эга бўлган ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган ҳудудларни ифлосланишдан муҳофаза қилишга қаратилган ўндан ортиқ ҳукумат қарорлари қабул қилинганлиги бу соҳадаги ишларнинг тартибга солининшида ижобий натижалар бермоқда. қолаверса, Ўзбе-кистон Республикасининг "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғғрисида"ги қонунида сувдан фойдаланиш, сув истеъмолчиси, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи зоналарини белгилаш масалалари бўйича ҳуқуқий муносабатлар тартибга солинган.

Сувни асраб-авйлаш, ундан оқилона фойдаланиш, суғғоришда илғғор ва тежамкор усулларни қўллаш, суғғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сойлар, каналлар ва дарёлар қирғғоқларини, муҳофаза зоналарини мустаҳкамлаш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш бўйича кенг-кўламли тарғғибот-ташвиқот ишлари жуда муҳимдир.

Бутунжаҳон сув куни муносабати билан фуқароларда сувни асраб-авайлаб ишлатиш кўникмасини шакллантириш, аҳолининг экологик маданиятини кўтаришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Андижон вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамкорлигида "Сув ресурслари муҳофазаси соҳасида олиб борилаётган ишлар, муаммолар, уларнинг ечимлари ва келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғғриси-да" деб номланган мавзуда ўтказилган анжуман кенг жамоатчиликка зарур ва фойдали маълумотларни тақдим этди.

- Ушбу анжуманнинг айнан Андижонда ўтказилиши бежиз эмас, - дейди анжуманда сўз олган Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. М. Умаров. – Чунки, қирғғизистон ҳудудидан бошланувчи Майлисой, Оқбўрасой, Аравонсой, қорадарё ва бошқа бир қатор сув ҳавзалари орқали келаётган сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, уларнинг муҳофаза зоналарини мустаҳкамлаш ва шу орқали сувни кейинги истеъмолчиларга исроф бўлмасдан етиб боришини таъминлаш кўп жиҳатдан ана шу ҳудуд аҳолисига боғғлиқ. Шу ўринда вилоятда бу борада бир қатор ижобий ишлар олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. қолаверса, Андижон вилоятида сел ва кўчкилар хавфи бўлган зоналар мавжуд. Шу боис ҳам аҳоли ўртасида тарғғибот ишларини кучайтириш, юқоридаги каби табиий офатларнинг олдини олиш бўйича уларнинг билим ва тушунчаларни янада бойитиш назарда тутилган.

Анжуманда шунингдек, табиатни асраб-авайлаш, экологик муаммолар ва уларнинг ечими, трансчегаравий экологик муаммолар хусусида ҳам сўз юритилди.

Республикамизга, оқиб кирувчи юқоридаги трансчегаравий сув ҳавзаларидан келаётган сув Наманган, Фарғғона вилоятлари, Тожикистон ҳудуди орқали Тошкент вилояти, сўнг қозоғғистонга оқиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси "Трансчегаравий очиқ сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда фойдаланиш бўйича Конвенция"га аъзо давлат сифатида сувни қўшни давлатларга белгиланган миқдорда етиб боришини таъминламоқда. Бироқ, қўшниларимиз қирғғизистон ва Тожикистоннинг Халқаро битимларга зид равишда йирик сув иншоотлари барпо этишга уринишлари нафақат сув ресурсларидан тенглик, ўзаро манфаат-дорлик ва ҳалоллик тамойиллари асосада фойдаланишга раҳна солади, балки бутун минтақа учун катта ҳавф туғғдиради.

Бундан ташқари, собиқ иттифоқ даврида Жалолобод области, Майли-Суу шаҳарчаси яқинида Уран кони фаолият кўрсатган. Ушбу конда фойдаланилган турли моддаларнинг радиациявий фаол чиқиндиилари Майлисой дарёси қирғғоқларига яқин ҳудудларга кўмилган.

- Ҳозирда ана шундай чиқиндилар сақланаётган махсус жойлар мавжуд. Геология-разведка экспедицияси мутахассисларининг тадқиқот ва таҳлилларига кўра, Майлисой дарёсида сув хаддан ташқари кўпайса ёки катта сел, кўчки содир бўлса, уларнинг айримларига зарар етиши ва чиқиндиларнинг сувга чиқиб кетиш хавфи бор, -дейди Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғғи ўринбосари И. Ибрагимов.

Таассуфки, ана шундай ҳавф борлигига қарамасдан қирғғизистоннинг янги йирик сув омбори қуришга ҳаракат қила-ётанлиги "Трансчегаравий очиқ сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда фойдаланиш" бўйича Хельсинки Конвенцияси (1992 йил, 17 март) талабларига, шунингдек, 1992 йилда Олмаота шаҳрида тузилган "Давлатлараро сув манбааларидаги сув ресурсларини биргаликда бошқариш ва муҳофаза қилиш" ҳақидаги битмга зиддир. қолаверса, бу қўшни давлатлар – Ўзбекистон, Тожикистон ва қозоғғистонда экологик муаммолар ҳавфини келтириб чиқариши мумкин.

Йилдан-йилга сув заҳиралари озайиб, унга нисбатан талаб ва эҳтиёж ортиб бораётган бугунги кунда сувдан самарали фойдаланиш, шунингдек, сувдан фойдаланувчи ҳамда сув истеъмолчиари масъулиятини оширишни тақазо этади. Сувнинг асосий қисми суғғориш ишларига сарфланаётганлигидан келиб чиқиб, аввало, суғғоришда тежамкор техника ва технологияларни қўллаш, суғғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширувчи илғғор тажрибаларни қўллаб-қувватлаш, сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини ривожлантириш масалаларига жиддий эътибор қаратиш лозим.

Сувни тежаш, уни исроф қилмаслик ҳар бир кишининг инсонийлик бурчидир. Кўчамиздаги ариқда оқаётган сувдан оқилона фойдалансак, хонадонимиздаги сувни исроф қилмасдан истеъмол қилсак, бизга чексиз неъматлар бераётган она табиатни асраб-авайласак, шубҳасиз, турмушимизнинг гўзал бўлишига, эртанги кунимиз истиқболи ва фаровонлигига замин ҳозирлаган бўламиз.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди