№13, 24.03.2011
ДИЛ ИЗҲОРИ
СИЗНИ СОҒИНДИМ, УСТОЗ!
Кел, баҳор, қуриган саҳрога,
Илк ёмғғир берар гулсимон, кел!
Айланмай қон дилда сафрога,
Жонлансин, энг қодир ҳаёт бер!
Бугун юртимизда баҳор нафаси кезмоқда. Баҳор янгиланиш фасли сифатида ижодкорларга илҳом беради. қолаверса, баҳор деганда устоз шоира, Зулфияхоним сиймоси кўз олдимизга келади. Зеро, устоз баҳор билан эгизакдир.
Сизни соғғиндим, устоз! Нечун соғғинмайин?! Юрагимнинг туб- тубидан нидо келяпти, сўзларим титрамоқда. қалбим йиғғламоқда. Сиз менинг ҳар калима сўзимда яшайсиз, устоз!
қўлимга илк қалам олган кезларим, ўқитувчим, шоир ва драматург Низом Умарий раҳнамолик қилган бўлса, аслида менинг туйғғуларим дебочасида Сиз турар эдингиз. Бу туйғғу оддий туйғғу эмас, илоҳий эди. Сизга ҳавас қилган кезларим...Сизга ўхшашга интилганим...
Ҳаммаси кечагидай ёдимда. Радиодан мунис овозингизни эшитиб қолсам, бутун вужудимга титроқ кирар эди. Хаёл мени Сизнинг шеърий оламингизга етаклар, ундан қониб-қониб баҳра олишга ва шеърий чаманингиздан хоҳлаган гулимни теришга ундар эди.
Сизнинг боғғингизда гуллар кўп, чечаклар кўп. Бу гуллар ўзига шундай сеҳрлаб оладики, бу гулшандан чиқиб кетгинг келмайди.
Сизнинг ва Сиз ҳақингиздаги китобларни қайта-қайта ўқийман, бирор, сафарга боргудай бўлсам, китобларингиз менга хамроҳдир, мен улардан нур оламан, куч, оламан. Китобларингизни ўқиб, туйғғуларим тиниқлашади, ижодий юксалгандай бўламан.
Мана, бугун тўқсон олти ёшингиз билан тўқсон олтинчи баҳорни бошлаб бердингиз. Юртбошимиз ташаббуси билан Сизнинг номингизда Давлат мукофоти таъсис этилди. қандай яхши. Сизнинг номингизнинг ўзиёқ юзлаб ўзбек шоира қизларини кашф қиляпти. Буларни кўрган кўзлар нечун қувонмасин...
Бугун қалбим жуда тўлиқиб кетди. Бунинг изоҳига сўз тополмайман. Туйғғулар мени ҳар кўйга соляпти.
Устоз! Андижонлик шоирларнинг ҳаммаси Сизни яхши кўради.
Тоғғ ортига ўтиб кетди кун,
Секин чўкди тоза, салқин тун...
Мен дераза очганим чорбоғғ,
Сокин ухлар тун кўрпасида.
Майин қўшиқ ёйилар ҳар ён,
Эсиб ўтган ел шарпасида.
Ҳа, табиат тасвири Сизнинг шеърларингизга шундай боғғланиб кетганки, бунга ҳавас қиламан ва ўзим ҳам ўша сеҳр оғғушида қоламан.
Дарвоқе, Сизнинг Ҳулкар опам билан бирга тушган суратингиз ёзув столимга файз бериб туради. Бу суратга кунда бир неча бор нигоҳ ташлайман. Мунисим, Ҳулкарим деганингизда Сиз қанчалар ҳақ эдингиз. Аслида мунисликни Сиз бергансиз.
Йўлларига тўшаб ойнинг нуридан,
Оқ йўл тилар қишлоқ, либоси оқ тун.
"Ўйлар" номли китобингизда Водил юлдузлари, унинг табиати, меҳнатсевар халқи ҳақида ажойиб мисраларни битган эдингиз.
қишлоқми, шаҳарми - элними кездим,
Ҳеч не келтирмадим дўстликдан ортиқ,
Мана, битта кўзгу - янги қўшиғғим,
Бир япон қизидан даҳлсиз тортиқ.
Сиз ҳар бир асарингизда дўстликнинг буюк қудратини, ҳаёт ва тинчликни, баҳорнинг гўзал ва бетакрор манзарасини шоир кўзи билан кўриб, қалбдан куйладингиз. Сиз халқимиз қалбида баҳор ва шодлик куйчиси, ҳаёт ва тинчлик куйчиси бўлиб абадий яшайверасиз. Сизнинг номингиз муҳаббат ва садоқат тимсоли бўлиб қолгусидир.
Мунаввара ТИЛЛАБОЕВА, шоира.
|