Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№13, 24.03.2011

юртимизнинг тарихий гўшалари

ЖОЙ ВА ҚИШЛОҚЛАР НОМИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

АХТАЧИ - Асака туманига қарашли қадимий қишлоқ. Кейинги текширишлар натижасига кўра, туркий қавмларнинг майда бир уруғғининг номи "ахта" деб аталган. Ахта - от маъносини ҳам билдиради. Шу боис, халқ орасида ушбу ном "отларни ахта қиладиган (бичадиган) жой" - дея аташ урф бўлиб кетган. Илмий изланишлар бундай номланишнинг тўғғри эмаслигини кўрсатади.

АСАКА - Андижон вилоятининг йирик шаҳарларидан бири. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бирор жой номи ўзининг илмий изоҳини топмагунча унинг атрофида турли тахмину ривоятлар пайдо бўлади. Асака номи ҳақида ҳам кўплаб тахмин-мулоҳазалар мавжуд. Масалан, бир тахминга кўра, Асака "ас" - от, "ассака" - отлиқлар маъносини беради (археолог Б. Матбобоев). Филология фанлари доктори Толиб Эрназаров ҳам Асака топоними этимологиясини от сўзига боғғлайди. Файласуф А. Бегматов, физик олим А.Тешабоевлар ҳам бу номни изоҳлаб, ўз тахминларини айтганлар. Ҳатто, бир тарихчи - "Асака" - "атака" сўзининг бузиб талаффуз этилишидан келиб чиққан деб ёзган эди.

"Асака" - топоними хусусида илмий фикрни дастлаб устоз академик Яҳё Ғуломов томонидан илгари сурилган. У киши Турон пасттекислиги ҳаритасида "Асака овдон" деган жой борлигини таъкидлаб,. "Асака" - чопар маъносини беради, - деган хулосага келади. Ушбу тахмин ҳақиқатга яқинроқ бўлиши мумкин.

АРК ИЧИ - Андижоннинг Эски шаҳар қисмидаги қадимий маҳалла номи. Бобурномада ёзилганидек Фарғғона мулкининг XV асрдаги пойтахти Андижондир. Унинг арки 1504 йили Шайбонийхон қўшинлари томонидан вайрон қилинган. Текшириш- лар натижасига кўра, ҳовлилар оралаб сақланиб қолган арк деворининг узунлиги 460 м.га, эни 180 м.га тўғғри келади (ХХ аср 60-йиллардаги текширишлар). Арк деворининг шимолий қисми ҳозирги Ҳақиқат торкўчасига тўғғри келади. Девор қолдиқлари ўтган асрнинг 60-йилларигача ҳам сақланган эди. Кейинчалик иморатлар остида қолиб кетди.

АРАВОН - шу номли сой бўйида қад кўтарган қадимий катта қишлоқ (қирғғизистон Республикаси ҳудудида). Унинг маъносини "Арабон" (араблар) деб талқин қиладилар. Тил табиатига кўра талаффузда "Аравон" бўлиб кетган. Ҳозирга қадар бу ҳақда бошқа талқин баён этилмаган.

"Тарихи Табарий" номли манбаъда ёзилишича, араб қўшинлари VIII асрда Фарғғона водийсига бостириб кириб, бугунги Аравонсойнинг тоғғ орасидан оқиб чиққан жойида қаттиқ жанглар олиб борган ва кўплаб қурбонлар берган (бу жой ҳозиргача "Саҳобалар" деб аталади. Ана шу қадимий қабристонда кўп арабча ёзилган қабр тошлари ҳамон сақланган). Араблар ана шу ҳудудни эгаллагач, сойни ҳам, кейинчалик ўрнашиб қолган жойни ҳам арабча атаганлар. Аравонсойнинг қадимий туркий номи маълум эмас.

(Давоми бор).

Сайфиддин ҳожи ЖАЛИЛОВ, АДУ фахрий профессори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди