Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№13, 24.03.2011

МУЛОҲАЗА

САНЪАТКОРНИНГ БАҲОСИ...

Бугунги кунда ҳаётимизни ойнаи жаҳонсиз тасаввур қилолмаймиз. Ишдан, ўқишдан, уй ишларидан бўшаб, бироз бўш қолдикми, дарров телевизор қаршисига ўтириб, маданий дам олишга ҳаракат қиламиз. Телевизор мурватини бураб, турли хил каналларни бир-бир олиб кўрамиз. қачонки дилга яқин кўрсатув, ёқтирган қўшиғғимиз ёки кўнгилочар дастурдан, кўнглимиз тўлса, мириқиб дам оламиз. Бутун чарчоғғимиз ёзилади.

Кейинги пайтда ҳамма каналларда ҳам реклама кўпайиб кетди. Айниқса, машҳур санъаткорларимизнинг реклама "ролик"ларида қатнашишлари уларнинг мавқеини тушираётгандай назаримда. Нодавлат телеканалларининг айрим бачкана кўрсатувлари, ҳар хил СМС дастурларидаги ҳаёсиз сўзлар экранга чиқиб кетаётгани эса кўнгилни хира қилади.

Айрим хонандалар (янги чеҳралар) на шеър матнига, на мусиқага, на оҳангларига эътибор беради. Уларни саҳна маданиятидан йироқ эканлиги, қўшиқ давомида турли хил ўйинбоп қилиқлари томошабиннинг ғғашини келтиради. Билолмайсан, қўшиқчи ўзини реклама қилиш орқали халқ эътиборига тушишга интиляптими ёки қўшиғғини мухлисларга туҳфа этяптими? Телевидение, радио каналларининг мутасаддилари шу каби ҳолатларга нега эътибор қаратмаяптилар?

"Ўзбекистон", "Ёшлар" ҳамда вилоят телерадиокомпаниясининг томошабинлар талабига жавоб берадиган мусиқий, кўнгилочар дастурлари борки, юқоридаги сингари нуқсонлардан ҳоли, мазмун ва савияси ҳам кўнгилдагидек. Уларни томоша қилиб, ҳар тугул ишдан сўнг дам оласан.

Ўзбек халқи санъатни севади, санъатни тушуна олади, яхши қўшиқни қадрлайди, ижодкорнинг меҳнатини холис баҳолай билади. Олтиннинг баҳоси бўлмаганидек, яхши санъаткорнинг ҳам баҳоси бўлмайди. Яхши қўшиқнинг эса умри узоқ бўлади.

Енгил-елпи қўшиқнинг умри қисқа. У бир марта эшитгулик. Санъаткор хонандаларимизнинг қўшиқлари ана шундай бўлиб қолмасин!

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,

Андижон санъат коллежи талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди