№13, 24.03.2011 ПОКЛИК - ИМОНДАНДИР
Ислом дини, аввало, инсонни руҳий-маънавий ҳамда жисмоний покликка чақиради. Ибодатларнинг қабул бўлиши уларни поклик асосида адо этишга боғғлиқ.
Бу поклик йўлида қилинган ҳар бир иш юқори баҳоланади ва уни амалга оширган инсонга улкан ажр-савоблар ва олий мартаба берилади. Аллоҳ таоло пок бандаларини яхши кўришини бир неча ўринларда зикр қилиб ўтган. Жумладан, "Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севади" (Тавба сураси, 108 оят). Ушбу оятда Аллоҳ таоло поклик ва пок инсонларни мақтамоқда. Покиза одамларни яхши кўришини зикр қилмоқда. Демак, бундан англаш мумкинки, тозалик ва озодаликка катта эътибор беришимиз лозим.
Ҳазрати Пайғғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) марҳамат қиладилар: "Пок бўлинглар, зеро, Ислом покликдир", (Имом Муслим ривояти). Бошқа бир Ҳадисда эса: "Поклик кишини имонга чақиради. Имон эса ўз эгаси билан Жаннатда биргадир", дейилган (Табароний ривояти).
Дарҳақиқат, ҳар бир инсоннинг қалби пок бўлиши лозим. Чунки, қалб инсон танасининг подшоҳидир, қолган аъзолар эса унга эргашувчидир.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Либосларингизни покланг" (Муддассир сураси, 4-оят). Мўмин киши албатта, либосини ҳам пок, ҳам озода тутиши лозим. Боиси, либос инсон зийнати ҳисобланади. Бундан ташқари, киши тановул қиладиган озуқаларининг пок ёки нопоклигига ҳам эътибор бериши хусусида Ислом дини ўз кўрсатмаларини берган. Ислом таълимотида нимаики ҳалол деб ҳукм қилинган бўлса, ўша нарса инсон учун фойдалидир, агар харом дейилган бўлса, у албатта, зарарлидир.
Бошқа бир оятда эса Аллоҳ таоло: "Осмондан пок сув (ёмғғир) ёғғдирдик" (Фурқон сураси, 48-оят), деган марҳамати билан осмондан покиза сув (ёмғғир) тушириб, у билан бандаларни поклашни ирода қилганини баён этади.
Биз дунёга келганимизда ҳаётимиз учун барча шароитлар тайёр эди. Оёқларимиз остига ерни тўшаб, уни турли гуллар билан безатиб қўйган Зот - Аллоҳ таолодир. Атрофимизда эса турли хил мевали ва манзарали дарахтлар олам чиройига янада чирой қўшиб турганини кўриб кўзларимиз қувнайди. Атрофимизни турли зарарли нарсалардан ва ифлосланишдан сақласак, ўзимиз ва келажак зурриётларимизнинг ҳаётини сақлаган бўламиз.
Маълумки, баҳор - янгиланиш фасли. Шу маънода, халқимиз баҳор фаслини интизорлик билан кутиб, уни байрамона иштиёқ билан қарши олишга одатланган. Миллий байрам саналмиш Наврўзнинг нишонланиши асосида ҳам айнан шу маънолар ётади. Наврўз Шарқ халқларининг ризқ-рўз олиб келувчи миллий байрами ҳисобланади.
Мана шундай навбаҳор фаслида юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, имон-эътиқодимизга яраша солиҳ амалларни бажаришга муносиб шароитларнинг муҳайё экани учун ҳам шукроналар айтган ҳолда, атроф-муҳит ва ҳовли-жойларимизни, қолаверса, қабристон ва зиёратгоҳларнинг озода бўлишини таъминлашимиз зарур.
Ўсимлик олами ҳам Аллоҳ таолонинг инсонга ато қилган улуғғ неъматларидан бири бўлиб, бу олам бўлмаса, Ер юзида ҳаёт ҳам бўлмас эди. Шунинг учун ҳам Тангри таоло бу дунёни инсонга восита бўлсин, унга ва унинг чорвасига ризқ бўлсин деб, "Абаса" сурасининг 24-32-оятларида бундай марҳамат қилади: "Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан қуйидаги неъматларимизга бир) боқсин: Биз (осмондан) сувни мўл ёғғдирдик. Сўнгра ерни (гиёҳлар унсин деб ёрдик. Сўнгра Биз унда донларни ундирдик, узум ва кўкатларни, зайтун ва хурмоларни, қалин да-рахтзор боғғларни, мева-ю гиёҳларни ҳам (Буларни) сизларнинг ва чорва ҳайвонларингизнинг истеъмоли учун яратдик".
Ҳақиқатан ҳам, бу нарсаларнинг барчаси инсон манфаати учун яратилган бўлиб, банда бу неъматларни доимо эслаб турмоғғи, берилган барча неъматлар учун Парвардигорга шукр қилмоғғи лозим.
Пайғғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) деҳқончилик ва боғғдорчилик ишларини бажаришга даъват қилиб, умматларига марҳамат қиладилар: "қайси бир мусулмон бир кўчат экса ёки бирор экин қилса, ундан қушми, инсонми ёхуд бирор жониворми еса, эккан одамга садақа савоби ёзилади" (Имом Бухорий ривояти).
Юқоридаги Ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, барчамиз ўз ҳовлимизга, кўчамизга, маҳалламизга турли дарахт кўчатларини экиб обод қилсак, бундан инсонлар манфаат топади, ҳаётимиз янада гўзал бўлади.
Салимжон ЮНУСОВ,
Избоскан тумани "Умар ибн Хаттоб" жомеъ масжиди имом хатиби.
|