Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№13, 24.03.2011

ТУРМУШ ЧОРРАҲАЛАРИДА

ҲАЁТНИНГ ЁЗИЛМАГАН ҚОНУНИ

Зебонинг боши қотди. Ёши бир жойга бориб қолганда, қуда-андали, набирали одамларнинг бир-бирларига бундай терс бўлиб юришлари қаддини эгди. Айниқса, уйда келиннинг олдида кўп ҳижолат тортади. Ахир, бу ёшларга уйда қайнота-қайнона ибрат бўлмаса, уларга қандай қилиб насиҳат қилади, билмаганини ўргатади?

Тобора чигаллашиб бораётган тақдир ипи Зебонинг юрагини тимдалади. "қўшнига айтсанг гап, айтмасанг дард", деганларидай, ўрталаридаги совуқ муносабат ҳақида бировга сездирмади. қаноат қилди. Эрига инсоф тилади.

Илгари бир-бирларидан аччиқланган пайтларида ўрталаридаги гина-кудурат уч кундан кўпга чўзилмасди. Кўпроқ эрининг инжиқлиги орқасидан келиб чиққани учун аразни биринчи бўлиб ўзи ёзиб юборарди. Бу сафар ҳам Зебо шуни кутди. Бироқ, Баҳромдан сас чиқмади. Унинг қовоқ уйиб юриши, сал нарсага жиғғибийрон бўлиб, фарзандларини койийвериши, калтакнинг бир учи Зебога ҳам тегиши алам қилди.

Юрак ютиб у билан рўбарў бўлгиси келди. Бироқ, Баҳромнинг важоҳатини кўриб, ёнига яқинлашмади. Ахир, у билан ўрталарида жанжал чиққундай бирор важ бўлгани йўқ-ку! Айби нима?

Зебо шуларни ўйлаб, ўйига етолмади. Агар жанжал кўтарса, ундан хафа бўлса, Зебо учун баҳона бор эди. Лекин келини, бўй етган фарзандларининг олдида буни ўзига эп кўрмади. "Эркак киши кўчанинг одами", деди-да, арқонни узун ташлади.

...Ўшанда кечки таомдан сўнг суҳбатлашиб ўтиришганди. Набирасининг ширин қилиқларидан завқланиб, уни гапга солишди. Шу пайт Баҳромнинг қўл телефони жиринглади. У ўрнидан туриб, даҳлизга чиқиб гаплашди.

- Ким экан? - деди Зебо юрагига ғғулғғула тушиб.

- Кундошингиз.., - кулди Баҳром, билса ҳазил, билмаса чин қилиб.

- Телефонни бермабсиз-да, мен ҳам саломлашиб қўярдим, - Зебо ҳам буни жиддий қабул қилмади.

- Ростданми, ҳалиям бўлса улаб бераман, танишиб оласизлар. Дугонами ёки опа-сингил бўлиб олардинглар, нима дедингиз?

- Яхши бўларди. Биргалашиб набира боқардик...

Зебо эрининг ҳазиломуз гапларини кўп эшитгани учун парво қилмай, бемалол "кундош"ни қабул қилди. Бироздан сўнг яна телефон жиринглади. Бу сафар Баҳром энди у аёлни Зебо билан гаплаштиришга уринди.

- Опангиз сиз билан гаплашмоқчи, мана, беряпман, - дейиши билан телефон узилиб қолди.

Орадан ярим соат ўтар-ўтмас телефон такрор жиринглади. Баҳром тиззасида ўйнаб ўтирган болани ерга ўтқазди-да, ташқаридаги йўлакка чиқди. Шундан кейин Зебони шубҳа-гумонлар ўради. Кейин эрининг ортидан чиқиб, секин қулоқ тутди. Бу сафар аёлнинг овози аниқ-тиниқ кела бошлади. Зебо шаҳд билан телефонни эрининг қўлидан тортиб олди.

- Сизга телефонимга пул тушириб қўйинг, дегандим-ку, - аёл кишининг қаҳрли овози эшитилди телефондан.

Баҳром Зебонинг қўлини қайириб бўлса ҳам телефонни олишга ҳаракат қилди. "Сен ким бўласан?.." - деяётган Зебонинг гапи оғғзида қолди.

Зебонинг кўзидан аччиқ ёш сизди. Эрига норози қиёфада қаради. Баҳромнинг юзи докадек оқариб кетганди. Шу пайт ҳеч нарсадан хабари йўқ келин уйга кириб келди-ю, вазият ўзгарди. Лекин Зебо анчагача ички титроқдан ўзига келолмади. Токчада турган дорисидан ичди. Лекин телефондаги нотаниш аёлнинг қаҳрли овози қулоғғи остидан кетмади... "Шунча йил рўзғғор қилибман-у, бирор марта ундан устун келиб, буйруқ оҳангида уни олиб беринг, буни олиб беринг деб айтмабман-а!" - дея алам қилди Зебога.

Уй, оила, бола-чақадан ортиниб, рўзғғорга ҳарна ёрдам деб, бир ишнинг бошини тутиб, уни авайлаб, етган жойи шу бўлдими?

Зебо сўнгсиз ўйлар исканжасида қолди. "қўрққан олдин мушт кўтарар" деганларидай Баҳромнинг қўрслиги, терслиги-чи, яна. Энди Зебо ҳам тўнини тескари кийди. Эри билан умуман иши бўлмай қолди. Лекин унинг ки-йим-кечаги, парваришини келини, қизи орқали қилдириб юрди. Назаридан четда қолдириб юборишга кўнгли чидамади бари бир...

Энди Баҳром аёлининг тунд қиёфасини кўриб, аразини ёзишга ҳаракат қила бошлади. Бироқ Зебо сир бой бермади, балки: "-Дадангга айтиб қўй, мен учун овора бўлмасин", - деди бор гапдан хабар топган ўғғли Мансурга.

- қўйинг энди, ойи, бўлиб ўтган ўша кунги гапларни унутишга ҳаракат қилинг. Дадамни бир сафар кечиринг...

Бу дилхираликдан сўнг Баҳром ўғғлини ёнига чақириб, гап бошлади:

- Ўғғлим, сен мени тўғғри тушун. Шу ёшимдаги бундай қилмишим ёш боланинг иши. Фақат онанг мени ҳалиям яхши кўрадими, йўқми, синаб кўрмоқчи эдим. Бу атайлаб уюштирилган эди, холос...

...Шу кундан бошлаб болалар ота-онасини яраштиришга уринишди. Бўлмади.

Шундай қилиб, иккаласининг ҳам ғғурури бир-бириникидан устун келди. "Мендан ўтди, ди- лингга озор бериб қўйдим, кел, энди кўп диққат бўлаверма", - деб Баҳром узр сўрамади. "Хўп, дадаси, қалтис ҳазилингиз бор бўлсин, қайтиб бундай қилманг", - деб Зебо айтмади.

Афсуски, ҳаётнинг ёзилмаган қонунлари борки, бу инсоннинг ғғурури билан ҳисоблашмайди. "Эр бермоқ - жон бермоқ", деб бежиз айтишмаган. Гарчи Баҳром Зебога хиёнат қилмаган бўлса ҳам у ич-ичидан эзилаверди. Сиртига чиқармагани билан дард оширди. Туппа-тузук юрган одам бир кунда ётиб қолди. қон босими кўтарилиб кетди. Болалари зир югуриб "Тез ёрдам" чақиришди. Шифокор зарур муолажаларни қилди-ю, бир неча кун ўрнидан қимирламай ётишни тайинлади.

Баҳром эндигина ишга етиб борганди. Бирдан қўл телефони жиринглади.

- Дада, бу мен, Мансурман, - деди бироз ваҳимада.

- Нима гап, ўғғлим?..

- Ойим касал бўлиб қолди. Ҳозир доктор чақириб, кўрсатдим.

- Ие, қандай қилиб? Ахир, эрталаб ҳам ишга кетишга тайёргарлик кўриб турганди-ку?! - деди хавотирланиб.

- Ҳа... қўққисдан, қон босими ошиб...

- Ҳозир бораман, ўғғлим, ҳозир...

Баҳромни қора тер босди. Ўзини-ўзи койиди. Раҳбарига бор гапни тушунтириб, тез уйига йўл олди.

...Зебо кўзларини ҳиёл очган эди, эри кўзларида ёш билан унинг юзларини силаб, кечирим сўраб ўтирибди: " - Мени кечир, Зебо..."

Туйқус Зебонинг кўзларида ҳам ёш айланди. Негадир эрига нисбатан меҳри жўшиб кетди. У эрининг қўлларини маҳкам ушлади. Шунда Баҳром ўзида дадиллик сезди ва аёли то соғғайиб кетгунича ёнидан жилмади.

Зебонинг сўна бошлаган қалби эрининг муҳаббати туфайли яна кундай ёриша бошлади...

Зумрадхон

АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди