Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№13, 24.03.2011

ҲИКОЯ

КУЗГИ ЯПРОҚЛАР

(Давоми. Боши ўтган сонда.)

- Ие, сиз ҳали ҳамма касалларингизга шундай дейсизми? - ҳайратландим мен.

- Йўғғ-е, бунақа гапни фақат сизга айтяпман...

Шу топда яна ҳазилга бургим келди-да: " - Вой, "Чолиқуши"даги доктор Ҳайруллабей бўлиб кетинг-е! деди.

- Ҳа, тўғғри айтасиз, ўша Ҳайруллабей бежизга Феридехонимга уйланмаган. Мен ҳам сиздай Чолиқушини ҳаётда асраб қолмоқчиман, - деди табассум билан. - Аммо бизнинг никоҳимиз ростакамига бўлади.

Негадир сокин бўлиб қолдим. Дўхтир ҳам озгина сукут сақлаб тургач, деди:

- Тўғғри... мен оилалиман, уч фарзандим бор. Аёлим ҳам ёмон эмас, бироқ инсонда кўнгил деган нарса бор...

- Ўша, кўнгил деганингиз нима, мен билан тўлади деб ўйлайсизми?.. - сўрадим жиддий.

- Умид қиламан, чунки сиз мен орзу қилиб юрган қизсиз...

Яна орага сукут тушди. Кейин ёдимга бир нима тушгандай сўз бошладим:

- Сиз дўхтирлар "Гиппократ қасами"ни ичгансизлар-ку, тўғғрими? Унда "Беморларга ўз яқинларимдек муносабатда бўламан", дейилмаганмиди? Бир эсланг-чи?

- Тан оламан ва шу пайтгача қасамёдни бузмаганман, деб ишонч билан айта оламан.

Шундан кейин ғғалати бўлиб қолдим. Рости, дўхтирнинг қайсидир жиҳатлари мени ўзига тортарди, аммо нима у? Бошим қотиб қолганди. Ахир, у оилали бўлса... Умр савдоси осон иш эмас. Дўхтир билан гаплашиб ўтириб унга аёли борлигини, фарзандларини норози қилиб, мен билан бахтли бўла олмаслигини айтдим. Йўқ, у гапида туриб олди. Ҳеч кимга озор бермай ҳаёт қилиб кетишини қатъий қилиб айтди-да, чиқиб кетди.

Бу ҳақда кимга айтишни билмай, охири бир яқин дугонамга маслаҳат солдим. Бироқ, ундан ҳам бирон бир жўяли гап чиқмади. Эртасига дўхтир соддагина, фариштадай бир аёл билан етаклашиб келаётганига кўзим тушди. Кейин билсам, у аёл турмуш ўртоғғи экан. Ҳавасим келди.

... Дўхтирга меҳрим тушиб қолган бўлса-да, иккинчи рўзғғори бўлишга кўнглимда норозилик ҳисси уйғғонди шу онда. Аёлининг сокин қарашларини кўриб, унга нисбатан қалбимда чуқур ҳурмат пайдо бўлди. Тўғғриси, аёл сифатида унга раҳмим келди. Гарчи, дўхтир оиламни, болаларимни ташлаб қўймайман, деган бўлса ҳам бошқа бир аёлнинг бахтсизлиги эвазига бахтли бўлолмаслигимни айтиб, узр сўрадим.

Ўсар ака бошқача жавобни кутганмиди, юзи тундлашиб қолди. Аччиқ қилиб, кетишга чоғғланди.

- Мендан хафа бўлманг, бошқача бўлиши мумкин эмас, - дея олдим базўр.

У кетгач, анчагача ўзимга келолмадим. "қандай хотин эканки, шундай аёлни бошида кўтариб эъзозламаса... Бу фариштасифат аёлнинг устига хотин олиш эмас, уни уйининг чироғғи, болаларининг онаси, деб меҳр билан сийлаши керак эмасми? Бу ёшида муҳаббатни ким қўйибди унга", - дейман сўнгсиз ўйлардан бошим ғғувлаб.Лекин юрак-чи? Унга буйруқ бериб бўладими?

Шу ёшгача ўзимга муносиб инсонни учратолмай турмуш қурмадим-ку мен ҳам. Аммо дўхтирнинг менга бўлган муносабатини бир бемор сифатида қабул қилган бўлсам, бугун унинг туйғғулари олдида эсанкираб қолдим-ку. Тўғғри, у ҳам менга ёқиб қолди. Кўнглим уни деяпти. Лекин ҳиссиётларимни жиловлай олишга мен ҳам ўзимда куч топаман.

Устозлик мақомим ҳам бу йўлни оқлайдими? Оилали эркак билан турмуш қурсам, ўқувчиларимга нимадан сабоқ бераман?.. Ҳали ҳам умиди сўнмаган Ўсар акага айтадиган гапимни айтиб бўлганимдан, ўзимда бир енгиллик сездим...

Соҳиба ҲОШИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди