№14, 31.03.2011 РОҒУН ЛОЙИҲАСИ - МАРКАЗИЙ ОСИЁ УЧУН ТЎФОН
Японияда рўй берган кучли зилзила ва содир бўлган тўфон (цунами) табиий офатларнинг бошқариб бўлмас хусусиятини ҳамда инсон ҳаёти учун қандай мудҳиш оқибатларга олиб келишини бутун дунёга яна бир бор намоён этди.
Бугунги кундаги иқлимнинг глобал ўзгариши натижасида кенг кўламли табиий офатларнинг тез-тез қайд этилиши одатий ҳолга айланиб бормоқда. Бундай ҳодисалар инсоннинг фаолияти ва табиатга таъсири билан уйғғунлашиб мисли кўрилмаган техноген ҳалокатлар келтириб чиқарадики, бунинг оқибатлари Япония атом электр станцияларидаги муд-ҳиш манзарада намоён бўлмоқда.
Японияда рўй берган ҳодиса бутун дунёда улкан ташвиш уйғғотиб, кўплаб мамлакатлар ҳукуматларини бундай ҳалокатларнинг олдини олиш бўйича чора қабул қилишга ундамоқда. Ҳаттоки, зилзила рўй бериш эҳтимоли деярли мавжуд бўлмаган Германияда ҳам атом электр станциялари фаолиятини тўхтатиб қўйиш каби чораларга ҳам қўл урилмоқда. Мазкур хатти-ҳаракатлар мантиқий асосланган. Бундай ҳодиса бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигига қўйиладиган қаттиқ талаб ва сейсмик фаол ҳудудда қурилиш ишларини олиб бориш борасида энг илғғор технологияларга эга Япония каби мамлакатда рўй берган экан, бошқа ҳеч қайси мамлакат ушбу ҳодисаларнинг такрорланишидан мосуво эмас.
Шу маънода, Тожикистонда бир неча йиллардан буён оммавий равишда аҳоли "онггини ювиш" тадбирлари ўтказилаётган, тожик раҳбарияти эса, асоси тектоник ёриқлар ва йирик тузли платоларда жойлашган дунёдаги энг баланд Роғғун ГЭСи тўғғонини қуриш тақдириазал хусусият касб этишидек "сароб" ғғояни илгари сураётган бўлса-да, мазкур мамлакатда соғғлом фикр юритувчи олимлар ҳали-ҳамон борлиги диққатга сазовор.
Ўзининг Роғғун ГЭСи ҳақидаги суллоҳлик хомхаёлларидан боши айланиб қолган Тожикистон раҳбарияти ушбу мамлакатда зилзила хавфи деярли йўқ эканлигига мана бир неча йиллар давомида бутун дунёни ишонтиришга уринаётганлигини эслатишга ҳожат бўлмаса керак. Роғғун ГЭСи қурилиши билан боғғлиқ хавф-хатар юзасидан Тожикистон бош вазири А. Акилов Ўзбекистон томонидан берилган саволга ўтган йилги жавобида Роғғун ГЭСи қурилиши ҳудудида 6 баллдан юқори ер силкиниши рўй бермаслигини манманларча баён қилган эди.
Айни вақтда Тожикистон Республикаси Фанлар акаде-мияси сейсмология институтининг фахрий директори, академик Сабит Негматуллев РАТА-ТАСС агентлигига берган ҳамда 2011 йил 15 мартда эълон қилинган интервьюсида Японияда қайд этилган магнитудаси 9 баллдан кам бўлмаган силкинишлар Тожикистон ҳудудида 1907 йилда қоратоғғда, 1911 йилда Помирда рўй берганлиги натижасида Сарез кўли пайдо бўлганлиги, қолаверса, 1949 йилда ҳам Хаитда қайд этилганлигини таъкидлайди. Ушбу зилзилалар умумий ҳисобда 100 мингдан зиёд инсонни нобуд қилган. Силкинишларни келтириб чиқарадиган жараёнларнинг таҳлили асосида академик Негматуллаев тахминларига кўра, кейинги 10 йил мобайнида Помир-Ҳиндиқуш тоғғли ҳудудида кучли зилзилаларни кутиш мумкин.
Номдор олим томонидан келтирилган статистика Тожи-кистон Бош вазирининг хотиржамликка даъват этувчи баёнотларидан кўра кўпроқ ишонч уйғғотади. Академик Негматуллаевнинг тахминлари жаҳон илмий жамоатчилиги томонидан сейсмология соҳасида умумэътироф этилган услубларга асосланади.
Тожикистон ҳукумати кўплаб мамлакатларнинг олимлари ва мутахассислари томонидан Роғғун ГЭСи қурилиши лойиҳаси атрофидаги кенг миқёсдаги техноген ҳалокатлар кўлами таваккалчилиги хусусидаги билдирган ташвишли фикрларини менсимасдан бор кучи билан дунёдаги мана шу энг катта қурилиш лойиҳасини илгари суришга зўр беряпти. Ҳатто, тожик олимлари хулосаларида ҳам энди мазкур лойиҳа келтирадиган жиддий хавф-хатар тасдиғғини топди. Сейсмологлар Японияда рўй берган ер силкиниши ҳамда Роғғун ГЭСи лойиҳалаштирилган тумандаги сейсмик фаоллик билан тўғғридан-тўғғри боғғлиқлик борлигини кўрсатаётганликлари ҳам алоҳида аҳамиятга моликдир.
Япония ер силкинишига оид шундай жиддий ходисада 335 метрдан зиёд баландликдаги тўғғонда кучли сув сатхининг кўтарилиши (300 метрдан юқори) ҳамда ер остидан силсилалар ҳосил бўлиши рўй беради. Аниқки, тўғғон бундай "юкни" кўтара олмайди ва парчаланиб ҳақиқий тўфон (цунами) юзага келади.
Ҳаммамиз Японияда 10 метр баландликдаги тўлқин билан рўй берган тўфон (цунами) қандай талофатлар келтирганлигининг гувоҳи бўлдик. Роғғун ГЭСи тўғғонининг мутлоқ ёвузлик акс этган лойиҳаси амалга ошган тақдирда Вахш дарёсининг оқими 100 метрдан баланд тўлқин ҳосил қилиб, унинг буз-ғғунчилик даҳшати худди Япониядаги тўфон (цунами) нинг кучидан ҳам ортиб кетади. Тўғғоннинг ёрилиши, аввало, Тожи-кистон, бутун Марказий Осиё учун мисли кўрилмаган офатга олиб келади. Мутахассисларнинг башорат қилишларича, воқеанинг бундай ривожланиши ҳамда жуда катта сув оқими Нурек ГЭСи томонга секундига 130 метр ёки соатига 468 км. тезликда ҳаракат қилади. Нурек ГЭСи тўғғони тўлалигича бузилади ва Нурек шаҳри 280 метр баландликдаги, секундига 86 метр тезликдаги сув тўлқини остида қолади. Шундай кўринишда Ваҳш каскадидаги ГЭС ва гидроузеллар вайрон бўлади. Сарбон, қўрғғонтепа ҳамда Румий шаҳарлари бутунлай сув остида қолади. Бу шаҳарлар сув тўлқинининг зарбига биринчи бўлиб дуч келади. Даҳшатли сув оқими йўлида давом этиб, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистоннинг ўнлаб шаҳар ва аҳоли пунктларини чўктириб юборади.
Шу муносабат билан Япо-нияда юз берган зилзила ва унинг фожиали оқибати, шунингдек, тожик сейсмологларининг холисона баҳоси ҳаддан ташқари баланд тўғғон қурилиши тўғғрисидаги "сароб" ғғояни ҳимоя қилаётган Тожикистон раҳбариятининг ҳушёрлигини оширади, дея умид билдирамиз.
С. ЖИГАРЕВ,
"Гидропроект" ОАЖ директори.
"Андижоннома" газетанинг 2011 йилдаги 27-сонидан олинди.
|