№14, 31.03.2011 МУЛОҲАЗА
ОҒУСИЗ ДУНЁ САРИ
Инсон дунёга яхшилик қилиш, ўзидан яхши ном қолдириш учун келади. Аммо шундай инсонлар борки, фақат ўзларининг манфаатини ўйлайди. Улар ўз нафсларининг қурбонига айланадилар. Бундай кишилар сирасига ичкилик ва гиёҳвандликка берилган инсонларни қўшиш мумкин.
Айни кунда дунё аҳолиси 7 млрд. кишини ташкил қилса, унинг 1,4 млн. аҳолиси аср вабосига чалинган. Неча минг оилаларнинг ёстиғғини қуритган, хонадонлар тинчини бузган бу иллат илк бор Ҳиндистонда пайдо бўлган. Уни истеъмол қилган одам ўзини-ўзи бошқаролмаслик, руҳан нотетиклик ҳолатига тушиб қолади. Аммо унга ўрганиб қолган киши озгинагина наркотик модда топиш учун ҳеч нарсадан тап тортмайди. Ушбу гиёҳванд модда танага кириб боргач, киши ўз мувозанатини йўқотиб, турли жиноий ишларга йўл қўйиши мумкин. Бунинг олди вақтида олинмаса, охир-оқибат у инсонни ўлим ёқасига олиб келади.
Худди шу каби бир стакан алкоголь ичимлиги ҳам одамни бутунлай ўзгартириб юборади. Киши ўзини бошқаролмай қолади ва уни ташқи алоқа таъсиридан йироқ қилиб юборади. Бунинг натижасида ҳам оилавий иқтисодга, ҳам соғғликка зиён етади. Ҳаттоки, турли жиноятлар спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида юз беради.
Кўриниб турибдики, барча иллатларнинг сабабчиси ичкиликбозликка берилишдир. Биз ёшлар доимо бундай жирканч иллатлардан йироқ юрмоғғимиз даркор. Зеро, келажакда юртимизнинг фаровонлигини таъминлаш бизнинг зиммамиздадир. Бинобарин, ёшлар оғғусиз дунё тарафдори ҳамда Ватан пойдеворларидир!
Юлдузой ЎРМОНОВА,
Зулфия номидаги Давлат мукофоти
лауреати.
|