Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№14, 31.03.2011

ЯЛҚОВЛИК БАХТ-САОДАТ ОФАТИДИР

Ислом дини ялқовликни қоралайди. Дин ишларида ҳам, дунё ишларида ҳам танбалликка йўл қўймасликка чақиради. Охират учун ҳам, дунё ҳаёти учун ҳам ҳалол ишлашга ундайди. Хулқ ва одатларнинг орасида жаҳолатдан сўнгра энг зарарлиси ялқовликдир. Ялқов кишилар ҳеч қачон роҳат кўрмайдилар, балки ҳар вақт муҳтож бўлурлар. Аммо ундайлар фақирлик ва муҳтожликларини ялқовликларидан кўрмасдан, Аллоҳ таолодан, деб биладилар. Шу сабабли гуноҳга ботадилар.

Ялқовлик ва нафс орзуси орқасидан юриш одамга касаллик келтиради, йўқчиликка олиб келади. Ҳеч кимга бойлик осон келмайди, балки барча нарсаларга меҳнат ва ҳаракат билан эришилади.

Дунёга тегишли нарсалар Тангри таоло наздида пашша қанотичалик қадр-қимматга эга эмас. Уни мўъминга ҳам, кофирга ҳам, солиҳга ҳам, фосиққа ҳам бераверади. Бир бандада мол-дунё, бойлик ёки ўткинчи дунё неъматлари жамланиши Аллоҳ даргоҳида унинг мартабаси баланд эканини билдирмайди. Бу ҳақда ўз каломида дебдур: "Эй, Муҳаммад! Бу дунёда одамларнинг барчаларига мана бу (мў-мин)ларга ҳам, анави (кофир)ларга ҳам Парвардигорингизнинг неъматидан ато этурмиз. Аллоҳнинг неъмати (ҳеч кимдан) маън қилинмайди" ("Исро" сураси).

Расул Акрам (с.а.в.) ҳам бу ҳақда марҳамат қилиб дебдурлар: "Албатта, Аллоҳ дунёни Ўзи суйган ва суймаган бандасига бераверади. Аммо динни фақат яхши кўрган бандасига беради". Демак, Парвардигор неъматидан ҳеч ким бебаҳра қолмайди. Фақат кишида ҳаракат ва меҳнатга иштиёқ бўлиши керак. Ахир, донишмандлар: "Ҳаракатда - баракат", деб бежиз айтмаганлар.

Ҳикоятда келибдурки, халқ орасида бир ишёқмас, танбал киши бор эди. Одамлар унинг беғғайрат, ялқовлигидан ҳайрон қолар эдилар. У одамлардан мушт, шапалоқ ёки тепки ер, бунинг эвазига улардан бир бурда нон ёки таом олиб, кун кўрарди. Кишилар уни қувиб юборсалар ҳам ҳеч қаерга кетмай, ўзининг ёмон қилиқларини тарк этмасди. Ҳаттоки, тортадиган жафоларига маълум бир нарх тўғғрилаб қўйган эди. Бирор киши уни тепса ёки урса, у ўша кишидан бунинг ҳақини талаб қилиб олар, қўлига тушган нарсани дарҳол оғғзига солар эди.

Кунлардан бир куни кимдир унинг қўлига бир бурда нон бериб, шундай мушт туширдики, натижада танбал ер тишлаб қолди. Гарчанд у шапалоқлар еб, қорнини тўйғғазиб юрган бўлса-да, бир мушт билан энди қайта ўрнидан туролмайдиган бўлди.

...Аллоҳ таоло зиммамизга туширган мажбурият, вазифа, бурч ва хизматларни ҳеч танбаллик ва дангасалик қилмасдан, сидқидилдан адо этмоқ зарур. Ҳаётда ҳеч бир иш ўз-ўзидан бўлмайди. Ҳатто, танамизга қувват бўладиган бир луқма таом учун ҳам меҳнат қилиш керак бўлади.

"Ялқовликдан юқумли касалликдан сақланганимиз каби эҳтиёт бўлайлик, чунки ялқовлик бахт-саодат учун офатдир", деб донишмандлар нақадар тўғғри сўзни айтмишлар.

Олим ва фозил кишилардан бири қариндошига насиҳат қилиб дебдур: "Эй йигит, фарзандларингни эрка, танбал қилиб ўстирма. Ишга, меҳнатга ўргат. Агар фарзандларинг ялқов бўлиб, уларда ақл, одоб, ҳунар бўлмаса, сени ҳеч ким яхши кўрмайди ва сендан кейин ҳеч ким яхши ном билан ёд этмайди. Мол-давлатингга мағғрур бўлиб, уларни ҳунарсиз, одобсиз, ишёқмас қилиб ўстирсанг, болаларингни бахт-саодатдан маҳрум этган бўласан. Чунки фарзандларинг сендан кейин қолдирган бутун бойлигингни йўқ ерларга сарф этиб, охирида муҳтожликка қоладилар. Кулфат, машаққат юклари остида эзиладилар. Ишга, меҳнатга чидамай, ялқовлик қилган кишини муҳтожлик икки қўллаб қарши олади".

Нақлдурки, ишлари кўплигидан ҳориган Умар Ибн Абдул Азизга: "Шу ишингизни эртага қолдирсангиз бўлмайдими?" - дейишибди. У киши жавоб бериб дебдур: "Ахир, бир кунлик иш мени қийнаётган бўлса, икки кунлик ишни қандай бажара оламан?"

Дарҳақиқат, доно халқимиздаги "бугунги ишни эртага қўйма", "қолган ишга қор ёғғар", деган ўринли мақоллар кишини меҳнатсеварликка ундайди. Шундай экан, бу ўткинчи дунёда ҳар ким нафсини ҳисоб-китоб қилиб, "Кунни қандай ўтказдим? Шу кунимда яхшилик кўпайдими ёки ёмонлик, бир кун учун жавоб бера оламанми?" деб ўзидан сўраши шарт. Ўз вақтини ғғанимат билиб, савоб ишларни кўпайтириб, охират ғғамини емоқ даркор.

Лолахон ТОЖИМИРЗА ҳожи қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди