Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№15, 07.04.2011

СПОРТ - САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғғлом, маънан бақувват бўлиши учун юртимизда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, қиз болаларни спорт билан шуғғулланишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ва кенг имкониятларни алоҳида таъкидлаш жоиз. Жумладан, Андижон давлат университети жисмоний маданият факультетида қиз болалар спортини ривожлантириш борасида кўп ишлар қилинмоқда. С.Йўлдошев раҳбарлигида факультет тасарруфидаги спорт клублари мунтазам, узлуксиз фаолият кўрсатмоқда. қизлар ўзлари истаган спорт билан шуғғулланишлари учун барча шароитлар яратилган.

Спортнинг етти тури бўйича секцияларда шуғғулланаётган қизларнинг натижалари мақтовга лойиқ. Масалан, қўл тўпи, оғғир атлетика, бадминтон, кураш каби спорт турларига жалб қилинган қизларимизнинг аксарияти Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилган.

Ҳозирги кунда бадиий гимнастика ва сувда синхрон сузиш каби спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Факультетимизда жами 25 нафар спортчи қизлар бўлиб, уларнинг деярли барчаси Ўзбекистон чемпионлари ҳисобланади. Спорт секцияларида нафақат факультетимиз, балки кимё-биология, филология, педагогика, тарих ва бошқа факультет талаба қизлари ҳам мунтазам шуғғулланадилар. Бу қизларимизнинг соғғлом ва гўзал бўлишларида муҳим омилдир.

Ферузахон ДУМАЕВА,

жисмоний тарбия ва

жисмоний маданият

факультети хотин-қизлар уюшмаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди