Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№15, 07.04.2011

МАҚСАД: МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

АДУ хорижий тиллар факультетида 3 та йўналиш бўйича мутахассислар тайёрланади. Факультетда бешта кафедра фаолият кўрсатади. Булар: инглиз тили, адабиёти ва тарихи, инглиз тили грамматикаси ва амалиёти, инглиз тили фонетикаси ва лексикаси, немис ва француз тиллари ва адабиёти кафедраларидир. Мазкур кафедраларда жами 114 нафар ўқитувчи-профессорлар ёшларга таълим беради. Уларнинг уч нафари фан доктори, профессор, 11 нафари фан номзоди, доцент, қолган 100 нафари катта ўқитувчи ва ассистентлардир. Факультетда ҳозирда 2114 нафар талаба таҳсил олмоқда. Уларнинг 1809 нафари инглиз, 205 нафари немис, 86 нафари француз тиллари бўйича мутахассис бўлиб етишадилар.

Инглиз тили грамматикаси ва амалиёти кафедрасига Ғани-жон Ҳошимов раҳбарлик қилади. Мазкур кафедрада 30 нафар ўқитувчи фаолият юритади. Уларнинг бир нафари профессор, икки нафари фан номзоди, доцент, олти нафари катта ўқитувчи, қолганлари ассистентлардир.

Инглиз тили ва адабиёти кафедрасига изланувчан муаллим, фан номзоди, доцент Муҳаммаджон Абдувалиев бошчилик қилади. 35 нафар ўқитувчи меҳнат қиладиган мазкур кафедрада тўрт нафар фан номзоди фаолият кўрсатади.

Француз тили ва адабиёти кафедрасига Зафарбек Раимжонов раҳбарлик қилади. Кафедрада 13 нафар ўқитувчи меҳнат қилмоқда .

Немис тили ва адабиёти кафедраси дастлаб собиқ Андижон давлат тиллар педагогика институти негизида 1966 йилда ташкил топган бўлиб, бу кафедра умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун немис тили ва адабиёти бўйича мутахассис кадрлар тайёрлайди. Мазкур кафедра 2006 йилда немис тили лексикаси ва стилистикаси ҳамда немис тили фонетикаси ва грамматикаси кафедраларининг бирлашиши асосида ташкил этилган.

Кафедра ташкил этилган кундан бошлаб, унга филология фанлари номзоди, доцент К.Назаров раҳбарлик қилди.

Доцент К.Назаров раҳбарлигида кафедрада ўқув-услубий, илмий-текшириш ва маънавий-маърифий ишлар амалга оширилмоқда.

Кафедра жамоат ишларида фаол қатнашиб келмоқда. Чунончи, турли тадбирларни, немис тили бўйича республика олимпиадасини ҳамда Германия, Швейцария, Австрия ва бош-қа немис тилида сўзлашувчи халқлар байрамларини ташкил қилиб келмоқда. Кафедрада хорижий тиллар бўйича малакали мутахассислар, жумладан, бир нафар фан доктори, профессор, уч нафар фан номзоди, доцент, 4 нафар катта ўқитувчи ҳамда 11 нафар ўқитувчи меҳнат қилади. Улардан беш нафари аспирантурада таҳсил олиб, айни вақтда илмий ишларини якунлаш арафасида турибдилар. Ёшларнинг илмий-тадқиқот ишларига бугунги кунда кафедрага бошчилик қилаётган профессор М.Умар-хўжаев ва доцент К.Назаровлар илмий раҳбардирлар.

Илмий-текшириш ишларини кафедра профессор-ўқитувчилари Германиянинг ДААД ташкилоти лойиҳаси билан ҳамкорликда олиб бораётир. 1997 йили доцент К.Назаров, 2001 йили ўқитувчи М.Баҳриддинова, 2007 йили профессор М.Умархўжаевлар Германиянинг Лейпциг университетида илмий сафарларда бўлиб қайтдилар. Илмий сафарлар натижасида улар Лейпциг университетидаги илмий тўпламларда мақолалар чоп эттирдилар.

Шунингдек, кафедра ўқитувчиларидан О.Аъзамов, Н.Исроилова, А.Жўраев ва бошқалар Германиянинг Гёте институти томонидан ташкил қилинаётган ҳудудий ва халқаро анжуманларда фаол иштирок этиб, ўрганган замонавий педагогик техноло-гияларни ўз дарсларида қўлламоқдалар. Бир сўз билан айтганда, кафедра жамоасининг асосий мақсади юқори малакали ва юксак салоҳиятли кадрлар тайёрлашдир.

Раъно ҲАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди