№16, 14.04.2011 "ҲАМШИРА - 2011" ТАНЛОВИ
Вилоят соғғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон ҳамширалар Ассоциацияси Андижон вилоят бўлими, вилоят соғғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳамкорлигида А.Навоий номли маданият ва истироҳат боғғида "Ҳамшира - 2011" танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танловда ўн олти нафар ҳамшира ўзаро беллашиб, бешта шарт бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Танлов натижаларига кўра, РШТЁИМ Андижон филиали Анестизиология реанимация бўлими ҳамшираси Маҳлиё Маметова биринчи, АДТИ клиникаси ҳамшираси Барнохон Азизова иккинчи, Избоскан туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ҳуррият қўлдошева учинчи ўринни эгалладилар.
Ғолиблар фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғғалар билан тақдирландилар.
У.АБДУСАЛОМОВ.
|