№16, 14.04.2011 "МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАР" ФЕСТИВАЛИ
"Камолот" ЁИҲ ташкил топганлигининг 10 йиллиги муносабати билан "Маҳалла" ҳайрия жамғғармаси вилоят бўлими, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, телерадиокомпанияси ҳамкорлигида "Миллий ўйинлар" фестивали бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги барча туман ва шаҳарлар вакиллари иштирок этдилар. Фестивалдан кўзланган мақсад - ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимиз ҳамда тарихий-маданий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдир.
Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган фестивалда Олтинкўл тумани биринчи, Улуғғнор тумани иккинчи, Жалақудуқ тумани вакиллари учинчи ўрин соҳиби бўлдилар.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғғалари билан тақдирландилар.
З. КАРИМОВ,
"Камолот" ЁИҲ фаоли.
|