№16, 14.04.2011 АНДИЖОНДА САЛОМАТЛИК БАЙРАМИ
Вилоятимизда Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан махсус дастур асосида "Саломатлик ҳафталиги" доирасида беш йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Саломатлик байрами бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоятдаги тиббиёт муассасалари, Андижон давлат тиббиёт институти, институт клиникаси мутахассислари, хусусий тиббий муассасалар, тиббиёт коллежи ўқитувчилари, жами 2400 нафар шифокорлар, 9700 нафар ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.
Бутунжаҳон саломатлик куни тадбирлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари марказларида ўтказилди. Шу билан бирга, байрам доирасидаги тадбирлар умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежларида ҳам ташкил этилди.
Асосий байрам тадбири Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғғида бўлиб ўтди. Карнай-сурнай садолари остида бошланган тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Яқубова очиб, байрам билан барчани муборакбод этди ва тадбирнинг аҳамияти, вилоятимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ибратли ишлар хусусида гапирди.
Тадбир доирасида ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва соғғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида стол тенниси мусобақасининг финал босқичи ўйинлари ўтказилди. Андижон шаҳридаги тадбирда вилоят ва шаҳар тиббий муассасаларининг тажрибали шифокорлари томонидан барча хасталиклар бўйича замонавий тиббий жиҳозлар ёрдамида турли ёшдаги аҳолига бепул хизмат кўрсатилди. Шифокор текширувидан ўтган фуқароларга тегишли маслаҳат ва тавсиялар, зарурат бўлса даволаниш учун шифохоналарга йўлланмалар берилди. Бундан ташқари, "Проскан-2000" кўчма рақамли флюрография аппарати ўрнатилиб, рентген кўруви ҳам ташкил этилди.
Тадбирда БМТ, Бутунжаҳон саломатлик ташкилоти, "Глобал" ҳамда "Чегара билмас шифокорлар" жамғғармалари каби халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳам иштирок этдилар.
- Бугунги тадбирда бўлимимиз шифокорлари 100 га яқин қизни кўрикдан ўтказдилар, -дейди Андижон шаҳар болалар шифохонаси "қизларни соғғломлаштириш" бўлими бошлиғғи Ойхон қаҳҳорова.
Умуман, бўлимимиз шифокорлари ёш қизлар соғғлигини муҳофаза қилиш, айниқса, оилавий ҳаёт бўсағғасида турган қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларни соғғломлаштириш борасида кенг кўламли ишларни олиб бормоқдалар. Жумладан, жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида турли хасталиклари бўлган 248 нафар қиз даволаниб чиқдилар.
Саломатлик тадбирига ташриф буюрган кишиларнинг қайси бири билан суҳбатлашмайлик, шифокорлардан зарур маслаҳат ва тав-сиялар олаётганликларини, юртимизда инсонлар саломатлигини сақлашга берилаётган эътибор учун миннатдорчилик туйғғуларини изҳор этдилар.
Саломатлик байрами доирасида "Ҳамшира–2011" кўрик-танлови вилоят босқичининг бадиий қисми, шу- нингдек, Саломатлик кунига бағғишлаб ўтказилган турли кўрик-танловлар ғғолибларини тақдирлаш маросимлари ҳам бўлиб ўтди. Тадбир сўнггида Амфитеатрда санъат усталарининг катта концерт дастури намойиш этилди.
Умуман, юксак савияда ташкил этилган ушбу тадбирда вилоят бўйича 138 мингдан зиёд фуқаролар, жумладан, 48 минг нафар болалар ва ўсмирлар қатнашдилар. Уларнинг 98 минг нафарига 25 та ихтисослик бўйича мутахассислар тиббий маслаҳатлар бериб, суҳбатлар ўтказдилар. Тиббий кўрикдан ўтган фуқароларнинг 7680 нафарида турли касалликлар борлиги аниқланди. Беморларнинг 7252 нафарига амбулатория-поликлиника шароитида даволаниш тавсия этилди, 495 нафарига шифохоналарга йўлланмалар берилди, 104 нафар киши эса шифохоналарга ётқизилди.
Фахриддин
ИБАЙДУЛЛАЕВ.
|