Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№16, 14.04.2011

МУТАХАССИС МИНБАРИ

КЎРИК-ТАНЛОВЛАР - САМАРАЛИ ЖАРАЁН

Мустақилликка эришганимиздан буён мамлакатимизда жуда катта ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ҳар бир соҳада туб бурилишлар қилинди. Жумладан, таълим соҳасида ҳам ибратга молик ишлар юзага келдики, булар шубҳасиз, ислоҳотлар самарасидир.

Ислоҳотлар жараёни таълим тизимига бежиз киритилгани йўқ. Таълимни ривожлантириш, соҳага янги-янги педагогик технологияларни олиб кириш - бу келажак учун билимдон, ўқимишли, ҳар томонлама баркамол авлодларни етказиб бериш, демакдир. Шу маънода, таълим-тарбия жараёнлари янгиликлар, илғғор ғғоялар ва ноанъанавий услубларда олиб борилаётир.

Бунга мисол тариқасида турли йўналишларда ўтказилаётган кўрик-танловларни айтиш мумкин. Масалан, "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси", "Йил ўқитувчиси", "Йил тарбиячиси" кўрик-танловлари соҳадаги энг билимдон, зукко ва маҳоратли мутахассисларни саралаш, илғғор тажриба ва ташаббусларни оммалаштиришда қўл келмоқда.

Мен ҳам 2011 йили "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" кўрик-танловининг вилоят босқичида иштирок этдим. Албатта, танловда ўз билим ва маҳоратимни кўрсатиш учун тинмай изландим, ўз соҳамга доир янги манбааларни ўқиб, ўргандим ва билимимни оширдим. Натижада ҳам билимим ошди, ҳам кўрикда зукколар билан дадил беллаша олдим.

Даставвал, танлов шартлари бўйича тайёргарлик кўрдим. Тайёргарлик жараёнларида жиддий машқ қилишимга тўғғри келди. Бу ҳам билим савиямни оширди. Энг асосийси, кўрик-танлов куни маълум бўлди. Яъни, мен танлов шартларини ҳеч бир қийинчиликсиз бажаришга эришдим. Жумладан, "Дугоналар" мавзусида сюжетли расм ишладим. "Дизайн санъатида миллий либослар" мавзусида 45 дақиқа давомида болаларга дарс ўтдим. Дарс давомида компьютер имкониятидан тўлиқ фойдаландим.

Хуллас, таълим соҳасида нечоғғли тажриба, малака орттирганим ана шу танлов жараёнларида яққол намоён бўлди. Мен кўрик-танловда иштирок этганимдан жуда мамнунман. Демак, бу ҳолат мени шу нарсага ишонтирдики, таълим соҳаси, албатта, янгиликлар, изланишлар ва янги ғғоялар асосидагина ривожланиб боради ва жамиятга наф келтиради. Ўйлайманки, вилоятимизда "Таълим тўғғрисида"ги қонун доимо амалда бўлаверади. Бу эса ўсиб келаётган ёш авлодга таълим-тарбия беришда педагогларнинг изланиб, янгиликларни амалиётга жорий этиб ишлашларини тақозо этади.

Раънохон КАЛОНОВА,

Андижон шаҳар 6-умумтаълим мактабининг тасвирий санъат фани

ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди