№16, 14.04.2011 ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР
ДАСТУРХОНЧИ - МОҲИР ТАШКИЛОТЧИ
Розия опа Олимова яқинда ўзининг қутлуғғ ёшини нишонлади. Ували-жували, тетик, чаққон бу опани "Озодлик" маҳалласи аҳолиси яхши билади.
Розияхон опа неча йиллардан буён тўй-маракаларда, давраларда қатнашиб, ҳурмату-иззатга мушарраф бўлган инсонлардан биридир. У оддий уй бекаси, қарийб 30 йилдан зиёд Андижон ҳамширалар малака ошириш билим юртида омборчи бўлиб ишлаб, нафақага чиққан. Унинг умр йўлдоши Низомиддин ака Орипов ҳам эл-юрт эъзозида. Отахон 35 йилдан ортиқ Андижон механика заводида ишлади. Ҳозир у кексалик гаштини суряпти.
қўни-қўшни билан суҳбатлашганимизда: "Розия опамиз нафақат дастурхончимиз, балки тўйбошчимиз ҳамдир. Маҳалламиз ишларининг ташкилотчиси. 70 та хонадон бекалар бошини қовуштирадиган серҳаракат, чарчаш- эриниш нималигини билмайдиган ташкилотчимиз", деб ҳурмат билан тилга олдилар.
- Халқимизда одам тафтини одам олади, деган ҳикмат бор, - дейди Розияхон опа Олимова. - Одам одам билан тирик. Ҳаёт жуда мураккаб - яхши кунлар ҳам, мусибатли дамлар ҳам бўлади. Шундай пайтларда бир-биримизга далда бўлсак, ёрдам берсак, ҳамдард бўлсак, меҳр-оқибат билан бировнинг ҳожатини чиқарсак, савоб бўлади... Мана, қарийб 30 йилга яқинлашиб қолди, баҳоли қудрат дастурхончи сифатида маҳалладошларимга хизмат қилиб келяпман. Улар ўзлари мени танлаб, сайлашган, ишонч билдиришган. Шу боис сидқидилдан хизмат қилишга ҳаракат қиляпман.
Тўй инсон ҳаётида ўчмас, эсдан чиқмас шодлик онлари эканлигини ҳаммамиз биламиз. Биринчи бор тўй қилаётганлар билан ҳам, кўп бора тўй кўрганлар билан ҳам маслаҳатлашиб, режа тузиб оламиз. Обдон тушунтириб, ихчам, ошиқча ҳашам ва ҳаражатсиз, исрофгарчиликка йўл қўймасликни уқтираман. Аза маросимларини ҳам ихчам ўтказишга ҳаракат қиламиз.
Дастурхончининг иши фақат маросимлар ўтказишда бош-қош бўлишгина эмас. Ёз мавсумида уч-тўрт марта Фарғғона водийсининг сўлим гўшалари, шаҳарларига саёҳатлар уюштирамиз. Маҳалламизда улуғғ саналар, байрамларни биргаликда нишонлаймиз. Маҳалладаги оилаларда соғғлом муҳит бўлишини назорат қиламиз. Бемор, ногирон, якка ёлғғиз, кексалар ҳолидан хабар оламиз, эҳтиёж сезилса ёрдам берамиз. Албатта, ўзгалар хизматида бўлиш, одамлар оғғирини енгиллатиш савоб иш экан, одамларга нафим тегаётгани менга куч бағғишлайди.
...Ҳа, Розия опа сингари аёллар бор экан, ҳар бир маҳаллада ишлар кўнгилдагидек бўлишига шубҳа йўқ.
Комилжон АҲМАДЖОНОВ.
|