№16, 14.04.2011 ДЕҲҚОНЧИЛИК - ФАЗИЛАТЛИ АМАЛДИР
Ҳар куни умр дафтаримизнинг янги бир саҳифаси очилгани каби, атроф оламнинг сурати ҳам ҳар куни янгиланади. Бу янгиланиш инсонни изланишга, тафаккурга чорлайди. Ўсимлик олами инсонга ато қилинган улуғғ неъматдир. Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинким, Ватанимиз тупроғғи серунум, суви чучук, боғғлари серҳосил. Аллоҳ таоло ўзининг ҳикмати ва қудрати билан инсонни ер юзидаги ҳаёти учун зарур бўлган барча нарсаларни ҳал этди. Деҳқончилик бизга аждодларимиздан мерос.
Ҳақ таоло ҳаёт асоси бўлган сувни осмондан нозил қилди ва у орқали ҳамма жонзот ва наботатга ҳаёт берди. Парвардигор инсонларга бу дунёда турли неъматларни берган. Инсон ушбу неъматларга шукр қилиб яшамоғғи лозим. "Пок юртнинг наботати Роббининг изни ила чиқадир" ("Аъроф" сураси, 58-оят).
Деҳқончилик ва зироат фазилатли амал ҳисобланади. Инсон ўз ризқига бефарқ бўлиши мумкин эмас. Ҳозир баҳор фасли. Она диёримизда яшовчи инсонлар ҳаётининг фаровонлигини таъминловчи асосий мезонларидан бири - деҳ-қончилик, зироатдир. Ҳозир мамлакатимизнинг қайси жойига борманг, ҳамма кўчат экиш, ободонлаштириш билан банд. Деҳқонлар ўзларининг ҳалол-пок, машаққатли меҳнатлари билан юртимиз бойлигига бойлик қўшадилар. Халқимиз ҳаёти учун зарур бўлган барча қишлоқ хўжалик маҳсулотларини дастурхонларимизга етказиб берадилар.
Айтиш жоизки, деҳқондан барча манфаат олади. Шу ўринда, юртбошимизнинг қуйидаги сўзлари катта эътиборга лойиқ: "Халқимизнинг ризқ-у рўзи, аввало, далаларимизда заҳматкаш деҳқонларимиз томонидан етиштирилган маҳсулотлар, озиқ-овқат ва нозу-неъматлар билан ўлчанади"
Халқимизда "Хамал кирди - амал кирди" деган нақл бор. Табиийки, деҳқончилик қилиш учун ойларни яхши билишлик зарур. Аксинча, экин экиш, дарахт ўтқазиш вақтини билмаслик зироат ва боғғдорчиликнинг касодга учрашига сабаб бўлади. Маълумки, Наврўзда кун билан тун баробар бўлади. Экин экиш, ерга уруғғ қадаш, умуман, зироат ишлари бошланадиган кун. Ариқлар қазиш, янги ерларни ўзлаштириш, боғғу-роғғлар барпо қилиш тадоригини кўриладиган кун ҳисобланади. Бу кунларда Аллоҳнинг изни билан осмондан раҳмат сувлари ёғғилади. Бу сувлар табаррук ҳисобланади. Оби раҳмат ёмғғиридан бир томчиси Садафдор (Ракушка) оғғзига тушса ундан нур пайдо бўлади, оғғзига икки томчи олса, ундан кичик марварид пайдо бўлади.
Деҳқончилик - бунёдкорлик, эзгулик, яшариш каби умумбашарий ғғояларни ифода этади. Истиқлол туфайли юксалиб бораётган юртимизга беҳисоб ризқ-у рўз инъом этувчи деҳқонларимизнинг ишларига омад ёр, деҳқончиликлари файз-у барокотли бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.
Абдувоҳид АҲМЕДОВ,
Андижон шаҳридаги "Имом Аъзам" жомеъ масжидининг
имом-хатиби.
|