№16, 14.04.2011 МУНОСАБАТ
ТЎЙЛАРНИ КАМЧИҚИМ ҚИЛИБ ЎТКАЗИШ ВАЗИФАМИЗДИР
(ГАЗЕТАНИНГ 7-СОНИДАГИ "ТЎЙ-ТЎЙДЕК БЎЛИШИ КЕРАКМИ?"
МАҚОЛАСИНИ ЎҚИБ)
Муаллиф У.Абдусаломов ушбу муаммоли мақоласида долзарб мавзуни қаламга олган. Мақолада тўйлар ҳақида фикрларнинг берилиши жуда ўринли,албатта.
Жумладан, ҳайдовчи Шуҳрат Бобоевнинг фикри беихтиёр менинг диққат-эътиборимни тортди. У таъкидлаганидай, орамизда ҳали ҳам емай-ичмай, янги кийим киймасдан, топганини тўйга сарфлаб, охир-оқибат қарзга ботганлар қанча? Тўйдан олдинги дабдабалар, ЗАГС маросимлари, мазар ташишлар... Булар ота-оналарни толиқтириб қўймаяптимикин?
Саноғғига етиб бўлмайдиган сеп-си-дирғғалар-чи? Бундай даҳмазалар кимга керак ўзи? Нега ота-оналар ўзларини беҳудадан-беҳудага қийноққа солишяпти? Бўлажак қудалар ўзаро келишиб, тўйларни ихчамлаштирсалар, бир-бирини аяган бўларди-ку. Тўйдан кейин қарз тўлаб, ҳомиладор келинини яхши парвариш қила олмаётганлар фақат ўзига жабр қиладилар, холос.
Шунингдек, мақоладаги ёш сураткашнинг фикрларини ўқиб, ўйга толдим. Рустамнинг қайнона-қайнотаси аввало, ёши 22 га кирган қизининг бахтли бўлишини ўйласалар, яхши бўларди. Куёв бола ўзи онасидан жудо бўлиб, кўнгли ярим бўлса... Ортиқча дабдабаларни унинг бўйнига илмай, камтарона тўй ўтказишса ҳам бўларди-ку! Ҳайрон қоласан, киши. Обрў, мартаба деб, инсон меҳр-оқибатни, мурувватни ҳам унутиб қўядими?!
Бўлажак куёв йигитнинг эпчиллиги шундоққина сезилиб турибди. Келажагини ўйлаб олдиндан уч хонали уй олиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Унинг устига, уйини жиҳозлабди, катта орзу-ҳаваслар билан бўлажак фарзандлари - зурриётларига ҳам нарсалар олишни унутмабди. Бир она сифатида Рустамжонга жуда ҳавасим келди. қани энди ҳамма бўлажак куёвлар ҳам шу йигит сингари уйим-жойим, рўзғғорим деса.
Рустамжоннинг севган қизи шундай олижаноб йигитнинг қадрига етиши, ота-онасига тўғғри тушунтириши, тўйни камчиқим қилиб ўтказиш учун розилик олиши шарт. Йўқса, йигитга эмас, қизга қийин бўлади. Чунки унинг умри ўтиб кетяпти-ку! Ўйлаб кўринг, Рустамжон ўз суйгани қолиб, бошқа қизга уйланса бу қиз бахтсиз бўлиб қолиши мумкин-ку, ахир!
Рустамжонга маслаҳатимиз - иродали бўлиб, ўз бахти, муҳаббати учун қаттиқ туриб курашсин. қиз яшайдиган оилага унинг маҳалла фаоллари, яъни, сўзи кескир, кўпни кўрган отахонлардан вакил жўнатсин. Ана шунда ҳам улар ўз қизларини бу йигитга узатишни раво кўрмасалар, унда бошқа қизга уйланмай иложи йўқ. Чунки у қиз тақдирига ёзилмаган бўлади. Лекин мен ишонаманки, бу йигит, албатта, ўз тенгини топиб, бахтли бўлади.
Хуллас, тўй ва бошқа маросимларни меъёрида ўтказишни аввало, маҳалла раислари, маслаҳатчилар, фаол аёллар бошлаб берсалар, мақсадга мувофиқ бўларди.Кейин эса уларга бошқалар ҳам эргашади. Бундан ташқари,ким, қаерда тўй қилишидан қатъи назар, маҳалла идораси вакиллари бош бўлсалар ҳамда назорат қилиб турсалар, бунинг нимаси ёмон? Ахир, маҳалла фуқаролар йиғғини раиси шу маҳалланинг отаси ҳисобланади-ку!
Аввало, ҳамма жойда ҳам, айниқса, бизнинг удумимизга кўра, бундай хайрли тадбирлар катталарнинг руҳсати билан амалга оширилади. Шундагина тўй ширин, тартибли ўтади, шундагина дабдабабозликка чек қўйилиб, меъёр деган нарсаларга қатъий амал қилган бўламиз.
Раънохон ЖУМАНИЁЗОВА,
маънавият-тарғғибот маркази
Булоқбоши туман бўлими раҳбари.
|