№16, 14.04.2011 ШЕЪРИЯТ ГУЛШАНИ
СЎЗЛАРНИ РАШК ҚИЛАДИ
Ўзича шеър ёзувчилар кўп, бироқ Барно Гул (Солиева)да чинакам шоирлик мавжуддай. У шеърга шунчаки қарамайди, битган сатрларининг ҳар бирига фалсафий фикр, образ юклашга уринади. Сўзнинг кучини, қадрини билиб, ҳис қилиб, сўнг қўллайди. Сўзга жуда "хасис", гўё сўзларни кимдандир қизғғонади, рашк қилади. Бу мақтов эмас, ёш шоиранинг қалбини, шеърларини тушунишга уриниш, бошқаларни ҳам шунга даъват этиш истагидир.
Ўйлайманки, Барно Гул ҳадемай яхши шоираларимиз қаторидан ўрин олади.
Наби ЖАЛОЛИДДИН.
ИҚРОР
Қуёшдан олдингми, тафтингни,
Ёмон кўравериб афтингни,
Воҳ, ёмон ёнди-ей, юрагим,
Кафтимга босган он кафтингни.
Шаккоким - тескари оқадиган сув,
Воҳ, ортингдан қувдим, югурдим.
Атиргулдек санчилдим, кулдим,
қачон сени севиб улгурдим?
қачон сени севиб улгурдим?
***
Соғғинипти мана бу дарахт,
Бу йўл мени кутгани - кутган.
Дарвозани тепади юрак,
Бу уй нега файзни унутган?
Сиз меҳр берасиз сўртакка,
қучоқ очиб кутади сўри.
Оғғир-оғғир хўрсиниб олар,
Оловлари ўчирилган мўри.
Ва қўлингиз тафтини туяр,
Хон устида ёлғғиз пиёла.
Мендан қолган алвон ранг меҳр -
Дастурхонда беркинган олма.
Барно Гул.
ИЛК МУҲАББАТИМ
Илк кўклам қаддини кўтарса чечак,
Дарахтлар шохида уйғғонса куртак.
Гулларга булбуллар айтсалар эртак.
Сен мени эслагин, илк муҳаббатим.
Тонгда қуёш нурин таратганида,
Висол интизор, йўл қаратганида.
Ҳижрон дарди қалбим титратганида,
Сен мени эслагин илк муҳаббатим.
Анҳорнинг сувлари шивирлаб оқса,
Севгининг кўзига бегона боқса.
Эркалаб сен эмас, ўзи гул тақса,
Сен мени эслагин, илк муҳаббатим.
Чашминг зиёсини олганда фироқ,
қалбингга оғғриқни солганда қийноқ.
Ўз ёринг ўзига қилганда муштоқ,
Сен мени эслагин илк муҳаббатим.
Юзимнинг рангини сомонга йўйиб,
Яшайман минг пора кўнгилни ўйиб.
Ишқнинг аламида қолмасдан куйиб,
Сен мени эслагин илк муҳаббатим.
Аллоҳдан ёлвориб бахтинг сўрайман,
Юрак қатларига исминг ўрайман.
Бор бўлгин дунёда юзинг кўрай ман,
Ҳамиша бахтли бўл, илк муҳаббатим.
Гулмира АЙСАРИЕВА.
ЙИҒЛАГИМ КЕЛДИ...
Муздайин ёстиққа юз босиб маҳкам,
Бахтсиз ёлғғизликка бўлганча ҳакам.
Ғурур ашкларимни тўсганида ҳам,
Бугун тўйиб-тўйиб йиғғлагим келди.
Юрак соғғинчлардан чекканда алам,
Оҳ, бунча заифман топмайин малҳам.
қолмагунча зарра кўзларимда нам,
Бугун тўйиб-тўйиб йиғғлагим келди.
Исминг айтса толмай забоним, нетай,
Ўзлигимдан қочиб қайларга кетай?
Кўнглим битигини бир Сенга айтай,
Бугун тўйиб-тўйиб йиғғлагим келди.
Фарида СУЛАЙМОНОВА,
Марҳамат туманидаги қурилиш
индустрия касб-ҳунар
коллежи талабаси.
НАВРЎЗ
Ассалом Наврўзим, қутлуғғ қадаминг,
Сен келдинг юртимга қувончлар олиб.
Ассалом Наврўзим, қутлуғғ насиминг,
Кутиб олдик бизлар қучоқлар очиб.
Сен келдинг бошланди яна тантана,
Сумалаклар қайнар тўлиб қозонда.
қўлларин дуога очиб момолар,
Тинчлик бўлсин, дея Аллоҳдан тилар.
Ҳар дам тинчлик бўлсин Ватанимизда,
Меҳринг ҳис этайлик жон-танимизда.
Тотувлик жар солсин диёримизда,
Ўйнайлик, кулайлик Наврўз юртида.
ДУРДОНА.
ҚАЛБ
Хаёлан кўнглимга зимдан боқаман,
Ҳисларим поёнсиз саҳрода Мажнун.
Бир дамгина маъюс ўйлаб қоламан,
Во ажаб! қалбимни қамрадими тун?!
Негадир дардларим бўйсунмай менга,
Ўзини қоғғозга солгиси келмас.
Билолмам, ҳисларим талпинар қайга,
Майин шаббодалар сира ҳам елмас.
Тупроққа қоришиб кетади ўйлар,
Хазондай ҳар ёнга сочилди туйғғу.
Билмам, нималарни кўнглимга сўйлар,
Сира айрилолмас дўст каби қайғғу.
Сайёра РАҲИМОВА,
Андижон шаҳри.
БЕВАФО
Қаламим сўз очди юракда андуҳ,
қалбим битикларин кўчирдим оққа.
Жисмимга жойланиб олди кучли руҳ,
Ва сўнг журъат этди видолашмоққа.
Сени ҳаёт атаб адашдим наҳот,
Алданган кўнгилга бормикан даво?
Исмингни тополмай ўйладим ногоҳ,
Аслида номингни дерлар бевафо!
Мен-ку, бир лоламан бағғри қизил қон,
Кетсанг-да, олислаб тўкмагувчи ёш.
Хотиранг ўчиргум умримдан шу он,
қалбни овутади аламли бардош.
Дилдора ҒАНИЕВА.
ЙИҒЛАЙМАН
Бешафқат тақдирнинг бу ҳазилига,
Сўнгги бор қалбимни тиғғлаб йиғғлайман.
Ўзим қурган севги кошонасидан,
қувилган кишидек бўзлаб йиғғлайман.
Билмайсиз, оҳим-ку осмонни тутар,
Мени яна қанча синовлар кутар.
Гўёки, ҳасратлар бўғғзимдан тутар,
қорда қолган гулдек титраб, йиғғлайман.
Аччиқ қисматимнинг зардобларига,
Севгининг менга берган азобларига.
Ширин орзуларим саробларига,
Чидолмай, бағғримни муштлаб йиғғлайман.
Йиғғлайман, айбни ўзимдан излаб,
Гуноҳкор бўлдимми севгингиз сўраб?
Аллоҳимдан сизга умрлар тилаб,
Ёлғғизлик қаърида зор - зор йиғғлайман.
Умида ҲАМРОқУЛОВА,
Асака педагогика коллежи талабаси.
МЕҲРИБОН ОНАМ
Дунёда сиз борсиз бордир барака,
Гўё нурга ошно айвоним - хонам.
Саҳарги тилаклар бахтнинг дараги,
Дуога қўл очар меҳрибон онам.
Волидам бағғрида эрка қушчаман,
Меҳрим осмонида завқли учаман.
қизиман мўътабар онамнинг бахтли,
Корига ярасам дея зўр аҳдли.
Ғам келса гоҳида тополмай илож.
Мунисим бағғридан истайман паноҳ,
Бахтимдан қувонса кийдиргандай тож.
Ранжитсам шу менга энг оғғир гуноҳ.
Ёрқиной ТУРДАЛИЕВА.
УМР
Бу умр бир шеър мисол,
Ўқийсан, тугаб қолар.
Ёки бир достон мисол,
Эшитсанг, ақлинг олар.
Мазмунсиз умримизга,
Яратган мазмун солар.
Агар қолсак чорасиз,
Йўл бериб, кўнгил олар.
Умр экан, деб баъзан,
Иложсиз хўрсинамиз.
Жуда тез ўтибди, деб,
Умрга лол қоламиз.
Ўйлаймиз қилиб ҳисоб,
Не қилдим, не қилмадим.
Бу ҳисобли дунёда,
Кимнинг кўнглидан қолдим.
Умр оқиб чиндан ҳам,
Ўтибди дарё мисол.
Умримиз дер: "вақт ҳакам,
Майли, энди яхши қол".
Лочинбек АКБАРОВ,
Андижон шаҳри.
МУҲАММАД ЮСУФ
Бир зот борки жаннат дунёда яшар,
Фоний дунёда минглар қалбида яшар,
Афсус, армон тўла кўзларда яшар,
Муҳаммад Юсуфдек бир улуғғ шоир.
Фарзандларин роҳатин кўрмай кетди,
Онажонин кўзларин намлаб кетди,
Бу дунёнинг лаззатига тўймай кетди,
Муҳаммад Юсуфдек бир улуғғ шоир.
Бобурнинг издоши Муҳаммад кетди,
Боқий дунёга кетди, бизни тарк этди,
Халқ учун жуда кўп ашъорлар битди,
Муҳаммад Юсуфдек бир улуғғ шоир.
Ёш умри тугади сўнган юлдуздай,
Ҳалқнинг дардида яшади нурдай.
қалбларда, шеърлари қолди муҳрдай,
Муҳаммад Юсуфдек бир улуғғ шоир.
Сен тилдан ҳеч тушмайсан,
Сен қалбдан ҳеч ўчмайсан.
Ўзбекистон унутмас, мангу яшайсан -
Муҳаммад Юсуфдек бир улуғғ шоир.
Зулхумор АКБАРОВА.
|