№16, 14.04.2011 САНЪАТИМИЗ ЮЛДУЗЛАРИ
САНЪАТКОРЛАР ОИЛАСИ
Биз билган санъткорлар оилалари талайгина бўлиши мумкин. Аммо Бакировлар оиласи ўзининг таниқлилиги, машҳурлиги ва айни пайтда қадрлилиги билан ажралиб туради. Аббос Бакиров, қамара Бурнашева, Ойбарчин Бакирова...Булар улуғғ санъаткорлар оиласининг эл-юрт ҳурматини топа олган вакилларидир.
Андижон театри...Бу даргоҳда буюк истеъдод эгалари Лутфихоним Саримсоқова, Ҳалимахон Носирова, Тамарахоним, Шаҳодат Раҳимова, Хадичахон Аминова, қамарахон Бурнашева сингари забардаст актёрлар театр саҳнасидаги ранг-баранг образлари билан томошабин қалбини ўзига ром эта олган. Улар ҳозир орамизда йўқ бўлишса-да, ўзларидан ўчмас из қолдиришган. Шулардан бири Ўзбекис-тон халқ артисти қамарахон Бурнашевадир.
қамара Бурнашева(1920-2000 йиллар) салмоқли образлари билан замондошлари қалбини забт эта олган санъаткорлардан бири. У ўн тўрт ёшида санъат оламига кириб келди. Дастлаб Андижон вилоят драма театри ва унинг қошидаги ёш томошабинлар труппасида рақс ва қўшиқлари билан оғғизга тушади ва бора-бора бош ролларни ҳам ижро эта бошлайди. Тўхтасин Жалилов ва тажрибали актёрлар қаторида Ҳалима, Гулсара ролларини маромига етказиб ўйнади. Санъаткор 1945 йили саҳнага Жульетта ролида чиқди. Унинг Жульеттаси жўшқин севги соҳибаси тарзида намоён бўлди. Балга келган йигитлар орасида бўйдор, жингалак сочли Ромео (Аббос Бакиров)га беҳосдан нигоҳ ташлайди-да, унинг ошиғғига айланади. Актриса ёлғғиз қолган онларида Ромеони қўмсаш, ҳижрон дардидан изтироб чекиш ҳолатларини яхши намоён эта олган.
Шунингдек, Катерина("Момоқалдироқ"), Ойбарчин ("Алпомиш"), Офарин ("Муқимий"), Зулҳумор("Равшан ва Зулҳумор"), Шоҳсанам("Ошиқ ғғариб ва Шоҳсанам"), Ҳафиза ("Шоҳи сўзана"), Ҳуррият("Ҳуррият"), Хуморхон ("Оғғриқ тишлар"), Нейтайхон ("Тобутдан товуш"), Васаантасине("Оқ нилуфар") каби турфа хил образларни моҳирона талқин эта олди.
Ижодкор 1948 йили Лайли ролида чиқади. Бу авваллари бир неча бор ишланган Навоий қаҳрамонининг янги талқини эди. Бурнашева ижросидаги Лайли айрилиқ аламларидан эзилган, руҳан сўниқ қиз эмас, балки ўтли муҳаббатдан завқланувчи, маънавий баркамол, шоирона қалб соҳибаси тарзида намоён бўлди. Унинг шоирона эҳтирослари мақом ариялари орқали ҳам кишини ларзага соларли даражада таъсирли ифода этилган эди. Санъаткор бу ролни 25 йил давомида ижро этиб, томошабинларнинг ҳурматига сазовор бўлди.
Бурнашева ижодида йирик босқичга айланган образлардан яна бири "Нодира" асаридаги Моҳлоройим - Нодира тимсоли эди. Аслида номи афсонага айланган тарихий шахс шоира образини биринчи бор саҳнада пайдо бўлишининг ўзи фавқулодда янгилик эди. Санъаткор томошабинни аҳли илм, мазлумлар раҳнамоси Нодира эканлигига ишонтира олди. Нодира - Бурнашеванинг энг севимли қаҳрамонларидан бири сифатида олтмишинчи йиллар давомида яшаб келди.
қамара Бурнашева 1970-80 йиллар давомида ҳам баракали ижод қилди ва кўпроқ она тисолини яратди. Унинг турмуш ўртоғғи Ўзбекистон Халқ артисти Аббос Бакировдир. Бу санъаткор ҳам узоқ йиллик ижодий фаолияти давомида те-атрда бир қанча мусиқали драмаларни саҳналаштирди. Шунингдек, миллий киноимиз ривожига улкан ҳисса қўшган маш-ҳур киноактёр сифатида "Осиё устида бўрон" фильмида қоплонбек, "Инқилоб чавандозлари"да Худоёров, "Ўтган кунлар" фильмида Юсуфбекхожи, "Мафтунингман"да эса кинорежиссёр образларини маромига етказиб ижро эта олди.
Бугунги кунда отаси Аббос Бакиров ва онаси қамара Бурнашеванинг кино санъатидаги ишини Ойбарчин Бакирова давом эттириб келмоқда. У 1971 йили Маннон Уйғғур номли Тошкент санъат олийгоҳини имтиёзли тамомлаб, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғғон туманидаги Мажидий номли драма театрига йўлланма олади. Театрнинг иқтидорли актрисаларидан бири сифатида хизмат қилади. 1973 йилдан то шу кунга қадар "Ўзбекфильм" киностудиясининг актирасаси сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу йиллар ичида ўнлаб фильмларда турфа хил ролларни ижро этди. Жумладан, "Орзулар оғғушида"ги Сурайё, "Касалхонада"ги Валиева, "Водиллик келин"даги Савринисо, "Армон" фильмидаги Бой хотин образлари актриса маҳоратини янада сайқаллади. Айни пайтда у деярли барча дубляж қилинаётган фильмларга овоз бермоқда. "Дубляжда Ойбарчин Бакирова...лар қатнашди" деган сўзлар фильм сўнггида эълон қилинганида, мафтункор овоз соҳибаси санъатига беихтиёр тасаннолар айтасиз.
Актрисанинг ўзбек театр ва кино санъатини ривожлантиришдаги камтарона хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланди. 2000 йили унга "Ўзбекистон халқ артисти" унвони берилди.
Яқинда Барчиной опанинг хонадонида бўлдик. Шинамгина хонадон тўрисида Аббос Бакиров ҳамда қамара Бурнашеваларнинг салобатли суратларига кўзимиз тушди.
- Отам Аббос Бакиров, онам қамара Бурнашеваларга муҳаббатим, эътиқодим беқиёс,- дейди Барчиной Бакирова. - Улар менинг азиз ва талабчан устозларим ҳам эдилар. Аллоҳнинг инояти билан шундай буюк инсонларга фарзанд бўлганимдан фахрланаман.
У беихтиёр кўзларига ёш олди:
- Мен Андижонда туғғилдим, вояга етдим, тарбияландим. Бу юртга меҳрим ўзгача. Гарчи ҳозир пойтахтда яшасам-да, Андижон халқининг эришаётган ютуқлари менинг ҳам ютуғғим, деб биламан. Чунки мен ҳали ҳам Андижон фарзандиман ва бундан фахрланаман...
Ҳа, Барчиной Бакирова икки буюк санъаткорнинг муносиб фарзанди. Биз айни пайтда ҳам ишлашдан чарчамаган, кино санъатига умрини бахшида этган Барчиной опага узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ҳамда ўзбек кино ва театр санъати тараққиётига улкан ҳисса қўшишида улкан зафарлар тилаб қоламиз.
Олтинбой қУВВАТОВ,
Театрнинг адабий бадиий бўлими мудири.
|