№16, 14.04.2011 СИЗНИНГ КЎЗЛАРИНГИЗ...
Ҳолида!
Тўғғрисини айтсам, аввал ҳеч эътибор бермаган эканман. Кўзлар ҳар хил бўларкан. Айниқса, қизларнинг кўзлари... Кўча-кўйда, маҳаллада, ҳиёбонда, кинотеатрда, бозорда минглаб кўзларни кўраман. Турфа хил...
Лекин ҳеч бири сизнинг кўзларингизга ўхшамайди. Сизнинг кўзларингиз жуда, жудаям бўлакча эди. Ё фақат менга шунақа туюлдимикин? Йўқ, ростдан ҳам сизнинг кўзларингиз бўлакча, бетакрор. Мен бу кўзларни минглаб кўзларнинг ичидан бемалол ажрата оламан. Нега шундай ? Бунинг сири нимада?..
Сизнинг хотирамга муҳрланиб қолган, тушларимда мени таъқиб этадиган кўзларингизга қандай ном берсам бўларкин?..
...Олийгоҳни битириб қайтганимда шаҳримиздаги 1-мактаб директори мени очиқ чеҳра билан кутиб олди:
- Э-э-э, Сардорбек, сиздай маълумотли кадрлар керак эди.
Кейин менга бошдан-оёқ нигоҳ ташлади-ю, курсидан қўзғғалди:
- Юринг...
Саҳнага илк бор чиққан одамдай ҳаяжонга тушдим. Юрагим бошқача ура бошлади. "Гуп-гуп-гуп". Буни кутмаган эдим. Шу сабабли директорга ажабланиб қарадим:
- Дарсгами?
- Йўғғ-е,- кулди Шамси Одилович. - Бугун танишув. Ўн биринчи синфга кирамиз. Уларга раҳбарлик қиласиз.
қабулхонага чиқдик. Шамси Одилович қора матоҳли эшигини зичлаб ёпаркан, котибага қаради:
- Биз ҳозир...
қиз бир зум ёзишдан тўхтаб, табассумли жилмайди:
- Хўп.
Мактаб йўлакчаси тоза, шинам. Ҳамма дарсда бўлганигами навбатчи ўқувчилар бизни кўриб, салом беришарди.
Йўлакчани тугатиб, ўнгга бурилдик. Биринчи эшикни очиб кирдик. Физика дарси экан. Муаллима бизни кўриб, гапидан тўхтади:
- Келинглар...
У менга қараб-қараб қўярди.
Ўқувчилар билан саломлашдик.
Зумда шивир-шивир бошланди.
- Комиссиями?
- Практикант бўлса керак...
- Сабо, йигитингга ўхшаркан...
- Ўл, жинни...
Кулгидан аранг ўзимни тийдим. Шамси Одилович мени ҳаммага таништирди:
- Бу йигит янги ўқитувчи, Сардор Валиев. Сизларга бугундан бошлаб синф раҳбари. Адабиётдан ҳам дарс беради. Тушунарлими?
Ишонсангиз, ҳаяжондан терга ботиб кетдим. Гўё мен нишонман-у, ўқувчилар менга кўзлари билан ўқ узарди.
Муаллима директорга юзланди:
- Менга руҳсатми?
- Бир дақиқа...
Директор мен ҳақимда бироз маълумот берди-ю, "Танишиб оларсизлар" деб мени синфда қолдирди.
Ўқувчиларга юзландим-да, бир жуфт ажабтовур кўзларни кўрдим. Бу кўз боқмас эди, балки чўғғдай ёниб турарди. "Сиз?"
Гапни нимадан бошлашни билмай қолдим. Болалар менга қизиқиб қарашарди.
Кутилмаганда оғғзимдан шу сўз чиқди:
- Салом!
Гурра кулги кўтарилди. Хайронман, нега саломга кулишади? Ўқувчилар дангалчи экан:
- Домла, саломлашдик-ку!
- Буниси "запас"га ,- дедим сир бой бермай. Лекин ичимда ўйладим. "Тамом, Обрў кетди".
Шу пайт қизлар саволга тутишди.
- Домла, уйланганмисиз?
- Севган қизингиз борми?
- Муҳаббат ҳақида шеър ўқиб беринг...
Аранг уним чиқди:
- Кейин...
Курсига омонат ўтириб, синф дафтарини варақладим.
- Энди танишиб оламиз, болалар.
Мен ҳаммани номма-ном ўқдим.
- Солиҳова Ҳолида,- дегандим,
- Мен,- деган овоз келди.
Ийманибгина айтилган бу сўздан юрагим алланечук бўлиб кетди. Дафтардан кўзимни узиб, қизга қарадим. Не кўз билан кўрайки, бояги чўғғдай ёниб турган бир жуфт кўз боқиб турарди. Озода кийинган, қорамағғиз, киприклари узун, қоп-қора сочлари нозик елкаларига тўкилиб турган, ёноқларига нўхатдек холи жуда ярашган бу қизнинг кўзларига боқиб туриб, қизариб кетдим. назаримда, кўзлар унсиз шивирларди:
"Исмимни яна бир бор қайтаринг..."
Улуғғбек АБДУСАЛОМОВ.
(Давоми бор)
|