№17, 21.04.2011 МУҲАРРИРЛАР ЙИҒИЛИШИ
Вилоят матбуот ва ахборот бошқармасида вилоятдаги босма оммавий ахборот воситалари муҳаррирларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сенати Кенгашининг 2011 йил 31 мартдаги "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказиш тўғрисида"ги қарори юзасидан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда унинг ижросини матбуот нашрларида ёритилиши масаласи муҳокама қилинди.
Мазкур масала бўйича бош-қарма бошлиғи А. Султонов маъруза қилди ва сайлов жараёнини ёритиш борасида тавсиялар берди.
Йиғилишда мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллигини муносиб нишонлаш, истиқлол берган улуғ неъматлар, халқимиз ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар, амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини газеталар саҳифаларида кенг ёритиш хусусида ҳам сўз юритилди. Жараённи юқори савияда ёритиш бўйича йиғилиш қатнашчилари томонидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.
|