№17, 21.04.2011 Хотин-қизлар беллашуви
Олтинкўл туманида хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, унинг оммавийлигини таъминлаш мақсадида мактаблар, коллежлар ҳамда уй бекалари ўртасида спорт беллашувлари ўтказилди.
Улар спортнинг бешта тури бўйича ўзаро куч синашдилар.
Муросасиз ўтган спорт мусобақаларида биринчи ўрин Олтинкўл ҚФЙ "Марказ" маҳалласига, иккинчи ўрин Агроиқтисодиёт коллежи спортчи хотин-қизларига насиб этди. Умумжамоа бўйича Олтинкўл ҚФЙ ғолиб бўлди.
З.АБДУЛЛАЕВА.
|