№17, 21.04.2011 "БИЗ ТУРКНИНГ БОШ БЎҒИНИМИЗ
АДУ қошидаги 5-академик лицей тарих ҳамда ўзбек тили ва адабиёти кафедралари ўқитувчилари ҳамкорлигида Амир Темур таваллудининг 675 йиллигига бағишлаб "Биз туркнинг бош бўғинимиз" мавзусида кўрик-танлов ўтказдилар.
Унда лицейнинг 1-2-босқич талабалари улуғ саркарда А.Темурнинг ҳаёт йўли, ўгитларидан ҳамда мавзуга оид саҳна кўринишлари намойиш қилдилар. Айниқса, талабаларнинг А.Темур авлодларининг рамзий учрашувини кўрсатиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Тадбирнинг билимдонлар синовида Нодирбек Эргашев, Мардонбек Мадумаровлар, Абдулла Қўчқоров, Ҳожиакбар Эргашев, Исломбек Патидинов, Маҳмуджон Пўлатбеков ҳамда Отабек Олимовлар фаол иштирок этиб, танлов ҳайъати томонидан муносиб тақдирландилар.
Ҳ.МЕЛИБОЕВА,
лицей ўқитувчиси.
|