Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№17, 21.04.2011

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ТУНЛАРИ БЕДОР УНИНГ...

Фарида опа Матҳолиқовани таниганимга анча йиллар бўлган. Ўшанда у янги маҳалла раиси сифатида иш бошлаган кезлар эди. Опанинг ишларини намунали дейишиб, менга ёзишни тавсия қилишганди. Ёзганман. Бу жараёнда мен опага меҳр-муҳаббат ҳам қўйганман. Чунки у жамиятимизда янги тизим - маҳалла ишини эндигина қўлга олган ва бунга сидқидилдан киришган эди. Сўзлари қатъий, мақсадлари аниқ, ишлари режали бўлган Фарида опа гўёки, маҳалла учун туғилганлигини ўшандаёқ тўла маънода ҳис қилгандим.

Орадан йиллар ўтди. Бу йиллар давомида бир неча бор Хонободга ижодий сафар қилдим. Сафарларим маҳсули: ҳар гал янги қаҳрамон топардим ва Хонободнинг фидойиларига нисбатан янада, меҳрим ортиб қайтардим.

Шундай бўлса-да, Фарида опага қизиқишим сўнмасди. Ишлари, маҳалласи фаолиятига доир ижобий фикрлар эшитсам, бу тиниб-тинчимас аёлнинг феъли ҳеч ўзгармаслигига тан бериб қўя қолардим. Ҳолбуки, у ҳақда ижобий фикр билдирмаганлар ҳам бўлган...

Мана, вақт одил ҳакам экан, Фарида опа ўша-ўша, ўзгармаган. У ҳамон ишда. Маҳалла тизимидаги фаолиятини 1994 йили "Мустақиллик"дан бошлаган эди. Бу вақтда "Андижонкабель" заводида тайёр маҳсулотлар мастери бўлиб ишларди ва жамоатчилик асосида маҳалла хотин-қизлар комиссиясига раислик ҳам қиларди. Тўрт йил бу ишда синалди. Маҳалла раиси Маҳаммаджон Мамажонов унга иш ўргатиб, 1998 йилги сайловда раисликка номзодини кўрсатади. Чунки опа назарга тушганди. Унда одамлар билан тиллаша олиш, одамларни тушуниш, режа ва аниқ мақсад билан иш қилиш қобилияти борлиги синов жараёнида яққол кўзга ташланган эди.

Шундай қилиб, Фарида Матҳолиқова маҳалладошлари ишончини қозонди, беш йил маҳалла юмушини зиммасига олиб, ишлади. Маҳаллада обрў топди, маҳалла аҳлини ҳамжиҳатликка ўргатди, улар онгига тартибли яшаш, соғлом турмуш тарзи, маданиятли ҳаёт талабларини сингдирди. Шу зайл маҳаллада тартиб, интизом ўрнатди. Хотин-қизлар ахлоқи, вояга етмаган ёшлар тарбияси масалалари билан жиддий шуғулланди.

Ундаги бу ташаббус, ғайрат-шижоатлар шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларига маъқул келиб, ишни Фитрат МФЙ раислигида давом эттиришини тавсия қилишади. Чунки маҳалла фаолиятини яхшилаш, аҳолиси ўртасида маънавий-маърифий тарғибот ишларини кучайтириш зарур эди.

Мана, Фитрат МФЙга раислик қилаётганига ҳам етти йил бўлибди. Етти йилдирки, опа маҳалла ғами, ташвиши билан яшайди.

- Фарида опа, Сизда ором борми ўзи? - сўрадим унинг муттасил маҳалла учун куйиб-ёниб юрганларини кўриб.

- Маҳаллани ўз уйим, деб қабул қилганман. Ором қайда, дейсиз? Кечалари баъзан уйқум қочади. Режа тузиб чиқаман. "Қандай қилсам, маҳалла обод, кўркам бўлади?.." дея ўйланаман.

- Фақат ўй-режа билангина иш бўлмаса керак?..

- Албатта-да. Бу ишда ҳузур-халоватдан воз кечасиз, бир натижага эришасиз. Бўлмаса йўқ. Мана мен, дам олиш куни нима, билмайман...

Фарида опа учун маҳалла - қадрдон гўша. Маҳалладаги 24 та кўп қаватли уй опа учун бамисоли кенг дала майдони-ю, унга бирров бормаса, гўё нафас ололмайди...

- 906 та оила, 921 та хўжалик бор маҳаллада, - дейди опа сўз орасида. - 3585 нафар аҳоли яшайди уларда. Ҳар бирини деярли таниб, билиб бўлганман. Характерига қараб муомала қилишни-ку, аллақачон ўрганиб кетдим. Баъзан қаттиққўл, баъзида муросали, келишувчан бўлиб юрибман. Маҳалла шунақа, инсон иродасининг синов жойи, десак ҳам бўлади...

Дарҳақиқат, маҳалла юмушини хатлаб ўтолмагани учун тунлари бедор унинг...

Маҳфуза НОРБОЕВА,

Хонобод шаҳри.

Суратда: Фаридахон

МАТҲОЛИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди