Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№17, 21.04.2011

Ҳазрати Одам Сафиуллоҳнинг умрлари охирлаб қолганида Аллоҳга муножот қилиб дедилар: "Эй, бори Парвардигоро, фарзандларимга касб-кор берсанг, анинг бирла машғул бўлиб, бир-бирлари билан тижорат қилсалар". Шул замон Ҳазрати Жаброил Бе-ҳиштдин бир чангал олтин келтириб, тоғнинг устига сочиб юбордилар.

САВДОГАРЛИКНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ВА МУҲИМ ШАРТЛАРИ

Ул тоғ олтин кони бўлди. "Эй Одам, фарзандларингга айтгил, олтинлардан териб, ўзаро тижорат қилсинлар" - дедилар.

Ўша замонлардан бери савдо-сотиқ қилмоқ бизларга мерос бўлиб қолди. Лекин савдо-сотиқ қилганда ниҳоятда эҳ¬тиёт бўлмоқ лозимдир. Қуръони Каримда "Кимки бировдан нарса олса, расо, тўла ва мукаммал олади. Кимки одамларга матони газ билан ( метр) ўлчаб ёки буғдой, арпа, мош ва шу каби бошқа неъматларни тортиб берганда, кам бериб алдаса, кам берган одамга дўзахнинг энг даҳшатли азобли ери бўлсин", деган ояти карима мавжуддир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) муборак Ҳадиси шарифда дебдурлар: "Топилган молнинг энг покизаси кишининг пешона тери билан топилган моли ва беғирром, ҳалол савдодан топилган пулидир".

Ҳалол йўл билан бой бўлиш яхши, чунки бунда барака бўлади. Шунинг учун айби, қусури бор бўлган нарсани сотганда, унинг айбини айтиб сотмоқ жоиздирки, Расулуллоҳ (с.а.в.) дебдурлар: "Кимки бир айбли нарсанинг айбини айтмай сотса, доимо Аллоҳнинг ғазабида бўлади ва фаришталар ҳам унга лаънат ўқийдилар".

Савдо қилаётганда тошу-тарозини тўғри тутмоқ, газлама сотаётганда газламадан уриб қолмаслик, яъни, тортиб ёки камайтириб ўлчамаслик ҳам савдонинг энг муҳим шартларидан ҳисобланади.

Эмишки, ит одам эди, тарозини кам тутди, сурати мубаддал бўлди. Хачир ҳам одам эди, лекин газлама сотганда узун газдан олиб, қисқа-қисқа газда сотди. Унинг ҳам сурати ўзгарди.

Ривоят қилибдурларки, Муҳаммад бин Мункадир исмли савдогар бир сабаб билан дўкондан кетганида ўғли беш дирҳамга сотиладиган молни ўн дирҳамга сотди. Буни эшитган савдогар бутун кунини ўша харидорни исташга сарф этди. Астойдил ният қилганлиги сабаб, Аллоҳ унинг мушкулини осон этиб, излаган харидорни топди ва: "Бизнинг ўғилча янглишиб, беш дирҳамга сотилиши керак бўлган молни сизга ўн дирҳамга берибди" - деди.

Шунда харидор: "Зарари йўқ, мен ўн дирҳамга олишга розиман" - деганда, у: "Сиз рози бўлганингиз билан биз рози бўлмаймиз. Биз рози бўлган нарсага сиз ҳам рози бўлинг", - деб беш дирҳамни қайтариб берган эканлар.

Бундаги вақеа ҳозирги кунда ғайритабиий туюлса-да, ундай одамлар борлиги рост. Чунки ҳақиқий имонли бандалар Аллоҳнинг мезон тарозуси борлигига ишониб, Расулуллоҳ (с.а.в.)- нинг: "Тўғри тожирлар (савдогарлар) қиёмат куни пайғамбарлар билан тириладилар ва бирга ҳамроҳ бўладилар" - деган ҳадисларига амал қиладилар.

Савдогарлик улуғ касбдир. Расули Акрам (с.а.в.) ҳам савдогарлик қилганлар. Ҳазрати Ҳадича Куброга уйланмасларидан аввал у кишининг молларини олиб, Яман ва Шом вилоятларига бориб савдо қилур эдилар. Ҳалолликлари ва тақводорликлари сабаб кўп фойда қилур эдилар. Савдогарлик - бу бир шаҳарда бор нарсани бошқа шаҳарга олиб келиб сотишдир.

Расулуллоҳ дебдурлар: "Бозорга келган ризқни қимматроқ сотаман, деб олиб, сақлаб қўювчи олиб сотарлар Аллоҳ китобига инкор қилувчилар "мулҳидлар" (Худога ишонмайдиганлар) кабидирлар".

...Шубҳали нарсаларни сотиб олишдан ҳам сақланмоқ керак. Кимки шубҳали нарсалардан йироқ бўлиб, ўзини эҳтиёт қилса, обрўини ва дину-диёнатини сақлайди. Ҳадиси шарифда келибдурки: "Кимки ўғирлик молни била туриб сотиб олса, ўғрининг айби ва гуноҳига ҳам шерикдир".

Шундай экан, ҳалоллик ва тўғрилик билан, савдо илмини пухта ўрганиб, савдогарликнинг шартларига риоя этиб, тижорат қилмоқ лозим. Зеро, тўғрилик йўли - Жаннат йўлидир.

Лолахон ТОЖИМИРЗА ҳожи қизи.

"Қисса-ул анбиё" асосида.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди