Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№19, 05.05.2011

ИҚТИСОДИЙ ФОРУМ

Андижон шаҳрида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамкорлигида "Микромолиявий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали янги иш ўринларини яратиш имкониятлари" мавзусида иқтисодий форум бўлиб ўтди.

Кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик соҳасида фаолият олиб бораётган партия электорати вакилларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш, яъни имтиёзли кредитлари тақдим этиш ор-қали хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун янги иш ўринлари яратиш тадбирнинг асосий мақсади бўлди.

Мутахассисларнинг тижорат банклари томонидан микромолиявий хизматлар кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояларни шакллантириш тажрибалари бўйича маърузаларидан форумда иштирок этган тадбиркорларнинг билим ва малакалари янада бойиди.

Ишлаб чиқариш ва оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилиб, вилоятдаги тижорат банклари томонидан 60 та тадбиркорлик субъектлари ҳамда ҳунармандларга кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

Форум доирасида оилавий тадбиркор, ҳунарманд ҳамда касаначилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, тижорат банклари томонидан микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича услубий материаллар кўргазмалари, шунингдек, бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди