№19, 05.05.2011 АМАЛИЁТ ИШИ "АЪЛО" БАХОЛАНДИ
Андижон шаҳридаги 34-ДИМИда "Бирга бўлсак" деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Андижон давлат университети санъат факультетининг битирувчиси Нилуфархон Мирзакаримованинг амалиёт иши тақдимотига бағишланди. Тадбир бошида битирувчининг "Бирга бўлсак" деб номланган қўшиғи янгради.
Шундан сўнг талаба ва мактабнинг мусиқа раҳбари Улуғбек Усмонов билан ҳамкорликда саҳналаштирган кўрик-танлов намойиш этилди. Унда мактабнинг 8-синф ўқувчилари "Виждон" ҳамда "Осмондаги болалар" гуруҳлари билан иштирок этдилар. Беллашув давомида гуруҳларнинг муаммоли чиқишлари ва юмористик саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Қизиқарли ўтган бу тадбирда АДУ катта ўқитувчиси, амалиёт раҳбари Сочхон Мирзакаримова иштирок этди ва битирувчи талабанинг амалиёт ишини муваффақиятли баҳолади.
М. ШАРОБИДДИНОВА.
|