№19, 05.05.2011 ЯНГИ СПЕКТАКЛЬ ПРЕМЬЕРАСИ
Заҳриддин Муҳаммад Бобур номли вилоят мусиқали драма ва комедия театрида шифокорлар кунига бағишланган, драматург Фарида Бобожонова қаламига мансуб "Оқ халатли фаришталар" спектали намойиш қилинди.
Уни устоз санъткорлар билан бир қаторда иқтидорли актёр ва актрисалар зўр маҳорат билан ижро этдилар. Бош роль ижрочиси (Одилжон) Элёр Тур-ғунов бош қаҳрамон тимсолини мақомига етказиб, маҳорат билан ўйнади.
Шифокорлар ҳаётидан олинган лавҳалар томошабинлар олқишига сазовор бўлишида режиссёр Алижон Асқаровнинг хизмати катта бўлди.
Ушбу спектакль ўзининг тарбиявий аҳамияти билан томошабинлар қалбидан жой олди.
Ё. ТУРДИАЛИЕВА.
|