Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№19, 05.05.2011

ҚАДР ТОПГАН МУАЛЛИМА

Ҳар бир касб эгаси ўз мутахассислиги бўйича халқ хизматида бўлади. Халққа меҳнати синггади. Киши ана шу жиҳатлари билан халқ меҳрини қозонади. Чунки ҳалол ва сидқидилдан қилинган меҳнатлар ҳеч қачон эл назаридан четда қолмайди. Айниқса, узоқ йиллик меҳнатларнинг қадр-қиммати юксак баҳоланади.

Андижон педагогика коллежи директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Шаҳзода опа Пўлатова ана шундайлар тоифасидан. Аввало, у яхши мутахассис, ўз касбининг билимдони ва фидойи инсон. Қолаверса, сабр-бардошли, метин иродали, интизомли ва ўз аҳдида қатъий турадиган аёл. Ҳолбуки, унда мана шу фазилатлар борлиги учун ҳам бир жойда муқим ишлаб, қадр-қиммат ва обрў топди.

Дарвоқе, Шаҳзода опа Пўлатова "ўқитувчи" деган шарафли номга бундан салкам қирқ йил муқаддам эришган. 1972 йили Андижон давлат педагогика институтининг тарих-география факультетини имтиёзли диплом билан тамомлагандан сўнг Андижон педагогика билим юртида иш фаолиятини бошлайди. Ўшанда у тарих фани ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинганди.

Албатта, опа бу вазифани сидқидилдан адо этишга киришди. Чунки у ёш кадр эди. Билим, салоҳияти етарли эди. Боз устига, фанини севарди ва уни ёш авлодга пухта ўргатишни хоҳларди. Шу боис, тез орада ундаги иқтидор ва маҳорат қирралари жамоага маълум бўлади. Шаҳзода Пўлатовадаги ишчанлик, ғайрат-шижоат билан ишлаш қобилияти ва бир қадар талабчанлик хусусиятлари билим юрти раҳбарияти диққатини тортади. Шундан сўнг опани ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига лойиқ кўришади.

1985 йилдан 2010 йилгача Шаҳзода опа Пўлатова шу вазифада фаолият юритиб келди. Қаранг, бир жамоада салкам 40 йилдан буён меҳнат қилаётган бу фидойи аёлнинг чорак асрдан ортиқ вақти бевосита битта вазифани бажариш билан ўтибди. Бу фақат айтишгагина осон,холос. Аслида шу ўтган йиллар қаърида озмунча меҳнатлар борми?..

Эндиликда педагогика коллежи мақомида иш юритаётган ўқув даргоҳимиз Шаҳзода опа сингари фидойи, заҳматкаш ўқитувчилари билан фахрланади. Айтиш жоизки, ана шундай фидойилар орамизда кўплаб топилади.

Лекин Шаҳзода опа бу борада ўзига хос аёл. Унда изланиш, ўз устида ишлаш, янгиликка интилиш, энг муҳими эса камтарлик хусусиятлари устувор. Бу, албатта, опанинг зиёли оилада таваллуд топиб, оиланинг соғлом, тоза, мусаффо муҳитида тарбияланганлиги ифодасидир.

Ҳа, Шаҳзода опа Пўлатова давримизнинг зиёли, оқила ва гўзал хулқли аёли. У иш жойида масъулиятли вазифани адо этади. Оддий ўқитувчи эмас: "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими". Оиласида эса рисоладаги уй бекаси, уч фарзанднинг меҳрибон онаси. Турмуши барқарор, фарзанд тар- биясида ўз услуб ва маҳорати бор бўлган бу аёлга фақат ҳавас қилиш мумкин.

Не бахтки, биз шогирдлар меҳрини қозонган Шаҳзода опа Пўлатова бугун қутлуғ ёшда! Опани таваллуд айёми ҳамда табаррук ёши билан самимий қутлар эканмиз, аввало, ҳаёт уни яна-да, серзавқ, хушбахт онлар билан сийлашини истаймиз. Опага узоқ умр, туганмас бахт ва фарзандлари камолини кўриш неъматини тилаймиз.

Мўътабархон ТОЖИБОЕВА,

Андижон педагогика коллежи директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди