№20, 12.05.2011 УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Андижон шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланиб уч авлод учрашуви ташкил қилинди.
Учрашувни мактабнинг рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Матлубахон Мирфайзиева ташкил қилди. Байрам тадбирига уруш ва меҳнат фахрийлари Галина Пантюкова, Фозилахон Носирова, Омонбой Мамадалиев, байналмилалчи жангчи Қаҳрамонжон Сиддиқов, Зайнобиддин Бадриддинов ва фахрий ўқитувчилар, ота-оналар таклиф қилинди.
Тадбирда мактабнинг 6- синф ўқувчилари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Р.ҲАЙИТБОЕВА.
Шунингдек, Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир Пахтаобод туманидаги 6-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Тадбир Тўпажувоз МФЙда яшаган Турсунали Ҳайитбоев ва Ҳабибахон Мухторовалар хотирасига бағишланди. Мактабнинг спорт тўгараги аъзолари томонидан спортнинг баскетбол, футбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича беллашув ўтказилиб, ўтганлар хотираси ёдга олинди.
Пировардида, турнир қатнашчиларига хомийларнинг сов¬ғалари улашилди.
Ш.КЕЛДИЕВ.
|