Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№20, 12.05.2011

ФАОЛ АЁЛЛАРИМИЗ

"СПОРТ-МЕНИНГ ҲАЁТИМ"

Булоқбоши туманидаги 25-умумтаълим мактабида жонкуяр, софдил, самимий ва хушчақчақ бир аёл бор. Касбдошлари оғзида шоиртабиат, тадбиркор, спортчи деб таърифланадиган бу муаллима Қимматхон Сайдалиевадир. Бу устоз 20 йилдан буён мактабда жисмоний тарбиядан ёшларга мураббийлик қилиб келади.

У оилада меҳрибон она, мактабда севимли устоз, маҳаллада ибратли хонадон бекаси, хуллас, ўз ҳурмат-иззатини топган аёл.

Қимматхоннинг дилидаги фикрларини билиш ниятида у билан суҳбатлашишга чоғландик. Муаллима биз билан мулоқот чоғида шундай деди:

- Сизлар билан суҳбатлашиб беихтиёр болалигим ёдимга тушди. Ҳозирги ўқувчиларимизга яратилган шароит ва ғамхўрликлар билан ўша даврни солиштираман-да. Биз ўқиган мактабда спорт зали йўқ эди. Спорт анжомлари кам эди. Дарсдан бўш вақтларимизда маҳалла болалари билан битта тўп топсак, ҳаммамиз бирга кўча чангитиб ўйнар эдик.

Мана, улғайдик, ўқидик. Буни қарангки, ўзимни ўқитган устозларим билан бир жамоада ишлаш насиб этди. Кенг, ёруғ спорт заллари, беҳисоб спорт жиҳозлари болаларимизни қувонтиради.

Болалар орасида ҳамон ўзимни боладек ҳис этаман. Улар билан бирга маза қилиб ўйнайман. - Қимматхон кўзларидаги қувонч ёшларини артаркан, сўзида давом этди. - Айниқса, ўқувчиларимиз спорт мусобақаларига қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келганида севинчимни ичимга сиғдиролмайман. Хуллас, спорт - менинг ҳаётим.

Ҳа, биз ҳикоя қилаётган Қимматхон 3 нафар фарзанднинг онаси. Ўғли Шерзодбек спортнинг кик-боксинг тури билан шуғулланади, мусобақаларда ғолиб чиққан ва жуда кўп медалларни қўлга киритган. У ҳозир ҳуқуқшунослик йўналишида ўқимоқда. Қизи - Шаҳноза тиббиёт коллежи, кенжатой ўғли -Шоҳбоз мактаб ўқувчилари. Улар ҳам онаси каби спортни севадилар.

Қимматхон устози Муҳаммадали Хидиров билан доимо ҳамфикр бўлиб, ҳар қандай турнир, спорт ўйинлари, семинарлар бўлса иштирок этишга ҳаракат қилади. Ўз устида кўп ишлайди. Ўқувчилар ва маҳалла болаларини мактабдан бўш вақтларида спорт залига чорлаб, волейбол, шахмат-шашка, баскетбол, теннис ва бадиий гимнастика каби тўгаракларга жалб қилади. Мусобақалар ва Хотира турнирларини ташкил қилиб туради. Бундай тадбирлар қаторида "Хотин-қизлар спартакиадалари"ҳам ўтказилиши йўлга қўйилган.

Тадбирларда Қимматхон билан бир сафда меҳнат қилаётган ўқитувчилар - Ихтиёр Бахтиёров, Мусажон Абдуллажонов, Гулпира Раҳмонова, Дурдона Ғофур¬жонова, Шерзод Раимов, Сардор Ўрозов ва Дилдора Абдувоитовалар ўз маҳоратларини намоён этиб келмоқдалар.

Фарзандлари ва шогирдларининг ютуқларидан Қимматхоннинг кўнгли тўқ. Унинг шогирдлари келажакда юртимиз шарафини халқаро майдонларда ҳам ҳимоя қилиб қолишларига ишонч ва умид билдириб қоламиз.

Ҳайитхон ЭРГАШЕВА,

мактабнинг хотин-қизлар

билан ишлаш комиссияси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди