Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№21, 19.05.2011

ҚАРОР ВА ИЖРО

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ - ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

Юртимизда она ва бола соғлиғига жиддий эътибор бериш, никоҳланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтишини назорат қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш келажакда баркамол авлодни шакллантиришга замин бўлади, албатта.

Чунки аҳолининг саломатлиги жамиятимиз ривожланиши, тараққий топиши, юксак чўққиларни забт этиши учун ижобий таъсир кўрсатиши, шубҳасиз.

Президентимизнинг 2009 йил 13 апрелдаги "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2009 йил 1 июлдаги "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги қарорлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг замирида она ва болалар саломатлигининг муҳофазаси, ҳомиладор аёлларга ғамхўрлик, ногиронларга тиббий ва моддий ёрдам, ёш келин-куёвларнинг оила мустаҳкамлиги дебочаси ҳисобланмиш тиббий кўрик, бир сўз билан айтганда, халқ саломатлигини муҳофаза қилиш учун кенг имкониятлар яратиш асосий ўрин тутади.

Андижон туманида бу борада қандай ишлар қилинмоқда? Тиббиёт бирлашмаси ходимларининг аҳолига кўрсатаётган хизмати қониқарли даражадами? Биз ана шу саволлар доирасида Андижон туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси Моҳидил Рустамовага мурожаат этдик.

- Туманда она-бола муҳофазаси, ҳомиладор аёлларга эътибор, шифокорлар ёрдамида талаба қизлар ўртасида соғ-лом-она-соғлом - бола мавзусида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш, бир сўз билан айтганда, аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш энг муҳим вазифаларимиздан биридир, - дейди М.Рустамова. - Чунки келажагимиз пойдеворини бугунги ёш, соғлом, жисмонан бақувват авлод вакиллари бунёд этади. Бу авлод вакилларини эса соғлом она дунёга келтириши, шубҳасиздир. Шу боис, йилдан-йилга аҳоли, қолаверса, она ва бола саломатлигига эътибор кучайтирилмоқда. Тиббиёт тизимида босқичма-босқич олиб борилаётган ислоҳотлар бу борада ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Ўтган 2010 йилда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аҳолини иш билан таъминлаш Давлат дастурлари бўйича иш олиб борилди. Унинг натижаси ўлароқ, бир қатор ижобий натижаларга эришилди.

Репродуктив саломатлик масаласига келсак, бир йил мобайнида туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан аҳоли босқичма-босқич кўрикдан ўтказилди. Бунда туғиш ёшидаги аёллар, ногиронлар, ёш келин-куёвлар, боқувчисини йўқотганларга алоҳида эътибор қаратилди. Скрининг текширувларини ўтказиш ҳамда "Она сути моҳияти ва тарғиботи" бўйича доя ва ҳамширалар, тиббий ходимлар, катта ҳамширалар тайёргарликдан ўтказилди.

Дарҳақиқат, Андижон туманида янги 2011 йилнинг биринчи чорагида ҳам оммавий саломатлик ишлари давом этмоқда. Туманда айни пайтда 215517 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 62 минг 998 нафари болалар, 13039 нафари ўсмирлардир. Жорий йилнинг ўтган уч ойи мобайнида туғиш ёшидаги 62968 нафар аёлдан 29144 нафари қайта тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг турли касалликлар аниқланган қисми соғломлаштирилди. Шунингдек, тумандаги 12 минг 347 нафар ўсмир йигит-қиз, 6030 нафар талаба, 3285 нафар 1 ёшгача бўлган болалар, 9604 нафар 5 ёшгача, 1397 нафар боғча ёшидаги ҳамда 16423 нафар мактаб ёшидаги болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Турли касалликлари аниқланганлари эса соғломлаштирилди.

Она ва бола скрининг маркази ишини фаоллаштириш , ҳомиладор аёллар ҳамда туғилган чақалоқларда турли ирсий касалликларни аниқлаб, уни ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини кўриш мақсадида уларни махсус текширувдан ўтказиш ишлари такомиллаштирилмоқда. 2011 йилнинг уч ойи мобайнида мана шундай 428 нафар чақалоқ скрининг марказига юборилди. Шундан 37 нафарига туғма гипотериоз ташҳиси қўйилиб, даволаш ишлари олиб борилмоқда.

Туманда 712 нафар ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган болалар бор. Айни пайтда ногирон болаларни жарроҳлик-даволаш ишлари туман тиббиёт бирлашмасининг болалар жарроҳлик бўлимларида, шунингдек, вилоят болалар клиник шифохонаси, реабилитация маркази, травматология шифохонасида олиб борилмоқда.

Йилнинг биринчи чорагида бу болаларнинг 42,6 фоизи малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказиб бўлинди. Йигирма биринчи аср вабоси - гиёҳвандлик ҳамда энг ёмон иллат-ичкиликбозликка ружу қўйган фуқароларга жиддий эътибор берилмоқда.Улар билан ишлаш учун туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида алоҳида хона ташкил этилиб, тажрибали врач ва ҳамшира бириктириб қўйилди. Мутахассисларга туман ИИБ, вилоят наркология диспансери ҳамда ОИТС маркази ходимлари яқиндан ёрдам бериб, ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Андижон туманида аҳоли саломатлигига эътибор катта, репродуктив саломатлик бўйича ишлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. Натижасида бу йил ўтган йилларга нисбатан бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Бу ижобий ўзгаришлар мазкур йўналишдаги қарорлар ижросининг таъминланаётганлиги, қолаверса, соғлом фарзанд дунёга келишига ҳамда оилада соғлом муҳит қарор топишига сабаб бўлмоқда.

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди