Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№22, 26.05.2011

ГУЛЛАРГА МАКОН БЎЛДИ, АНДИЖОН

"ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ" ШИОРИ ОСТИДА БЎЛИБ ЎТГАН ФЕСТИВАЛЬ АНДИЖОНЛИКЛАР ЉАЛБИГА ОЛАМ-ОЛАМ ЉУВОНЧ БАҒИШЛАДИ.

Андижонликлар мамлакатимиз мустаљиллигининг 20 йиллик тўйини муносиб кутиб олиш, ушбу љутлуғ санага бағишлаб вилоятниннг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ишларини олиб бормољлар..

Бугунги Андижоннинг, айниљса, Андижон шаҳрининг љиёфаси бундан 20 йил аввалги Андижондан тубдан фарљ љилади. Шаҳримизда љад ростлаган бир-биридан чиройли бинолар, кенг ва обод кўчалар, умуман, Андижоннинг жамоли, кўрки ҳар љандай кишини ҳайратга солиши аниљ.

Халљимизда "Тўйга тўёна билан борилади" деган ҳикмат бор. Меҳмондўст, самимий, очиљкўнгил, ташаббускор ва меҳнаткаш андижонликлар томонидан Истиљлол байрамига тўёна сифатида "Ободлик кўнгилдан бошланади" шиори остида ўтказилган фестиваль ҳам андижонча ташаббуснинг ўзига хос бир намунаси бўлди.

21 май куни фестиваль доирасидаги тадбирлар Андижон шаҳридаги янги барпо этилган "Ўзбекистон" кўчасининг фойдаланишга топширилиш маросими билан бошланди.

Унда Андижон вилоят ҳокими Аҳмаджон Усмонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика хотин-љизлар љўмитаси раиси Фарида Акбарова, шунингдек, меҳнат фахрийлари, ёшлар вакиллари сўзга чиљиб, ушбу байрам билан барчани муборакбод этдилар. Улар юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизга, истиљлол берган улуғ неъматлар ва улкан имкониятларга шукроналик туйғуларини изҳор этдилар.

Шундан сўнг "Ўзбекистон" кўчаси бошланишига тортилган рамзий лента кесилди. Карнай-сурнайлар садоси янграб, анвойи гуллар билан безатилган кўча осмони узра ољ кабутарлар парвоз этди.

Дарҳаљиљат, "Ўзбекистон" кўчасига ҳар љанча ҳавас љилса арзийди. Узунлиги деярли 1,5 км.дан иборат ушбу кўчада 128 та кўп љаватли уйлар бунёд этилди. Кўчанинг икки томонини кенг йўлакча, газонли майдонлар, ўзига хос ёриткичлар безаб турибди. Уйларнинг юљори љаватларида уй соҳиблари истиљомат љилса, биринчи љаватлар савдо, овљатланиш ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари сифатида фойдаланишга мўлжалланди. Умуман, 130 га яљин ана шундай объектлар, шунингдек, Бизнес маркази фойдаланишга топширилди.

Кўча бўйлаб ташкил этилган бир љанча саҳналарда халљимизнинг севимли санъаткорлари, бадиий жамоалар ўз љўшиљлари, дорбозлар гуруҳи, вилоятдаги театрлар жамоалари эса миллий ўйинлар намойиши, лапар ва айтишувлари билан кўнгилларга хушнудлик бахш этдилар.

Шоду хуррамлик билан ўтаётган байрам тантаналарида ким билан суҳбат љурмайлик, барчанинг кайфияти баланд, љалбларида љувонч ва шодлик, истиљлол берган улуғ неъматлардан шукроналик туйғулари мужассам эканлигига гувоҳ бўлдик.

"Гуллар-юртим жамоли" деб номланган гуллар байрамининг айнан шу кўчада ўтказилиши байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади. Кўчанинг икки тарафига барча туман ва шаҳарлардаги меҳнат жамоалари, ўљув юртлари томонидан жойлаштирилган ранг-баранг, бир-биридан чиройли гуллар кўргазмалари, шунингдек, моҳир гулчилар, талабалар томонидан турли табиий гуллардан тайёрланган ољљуш, капалак, ҳатто Андижонда ишлаб чиљарилаётган автомобиллар кўринишидаги гулдасталар экспозицияси барчани ҳайратга солди.

- Гуллар байрамида ранг-баранг гулларимиз билан иштирок этяпмиз, дейди Балиљчи туманидаги 25-мактабгача таълим муассасаси мудираси Гулбаҳор Минг¬боева. - Инсонларга гўзаллик, хушкайфият ҳадя этаётган гуллар байрамида иштирок этаётганлигимдан беҳад хурсандман.

- Коллежимиз талабалари томонида табиий атиргулдан тайёрланган улкан капалак кўринишидаги гулдаста ҳеч кимни бефарљ љолдирмаяпти, -дейди Жалаљудуљ педагогика ижтимоий-иљтисодиёт коллежи талабаси Ферузахон Мусаева.

Гуллар байрами танловида Андижон шаҳар жамоаси ғолиб чиљиб, бош совринни љўлга киритди.

Кўча саҳналарида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, болалар дасталари, жажжи љизалољларнинг юрт мадҳини тараннум этувчи куй-љўшиљлари, раљслари кўпчиликка манзур бўлди.

Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтган Ёшлар фестивалида вилоятдаги ёш тадбиркор ва ҳунармандлар томонидан тайёрланган тикувчилик маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари ташкил этилди. Республикамизнинг машҳур хонанда ва санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Шижоатли ёшлар, айниљса, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолларининг ўйин-кулгулари давраларга ўзгача файз киритди.

З.М.Бобур номидаги вилоят мусиљали драма ва комедия театрида Ўзбекистон Миллий театри жамоасининг "Кўнгил" пъесаси намойиш этилди.

Шунингдек, Боғи Бобурдаги турли саҳналарда машҳур ҳофизлар томонидан миллий мумтоз љўшиљларимиз ижро этилди.

"Палов дамлаш" танловида эса вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳаридан љўли гул, тажрибали ошпазлар иштирок этдилар. Танловда шаҳрихонлик ошпаз Обиджон Кимсанов ғолиб деб топилди.

Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи Амфитеатрида фестивалнинг якунига бағишланган театрлашган мусиљали шоулар бўлиб ўтди.

Фестиваль тадбирларида республикамизнинг деярли барча вилоятларидан, пойтахтимиздан жуда кўп меҳмонлар - олимлар, ижод аҳли вакиллари ташриф буюрдилар. Шу куни юртимизнинг эл ардољлаган санъаткорлари, машҳур љўшиљчилари Андижон аҳли хизматида бўлдилар.

"Ободлик кўнгилдан бошланади" шиори остида ўтган мазкур фестивал энг улуғ байрамимиз - Истиљлол байрами арафасида андижонликларнинг кайфияти, руҳи ва шижоатини янада кўтаришга хизмат љилди.

Ф.ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди