Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№22, 26.05.2011

"МУСТАЉИЛЛИКНИНГ 20 ЙИЛЛИГИГА-МЕНИНГ ТУҲФАМ"

"УЙИМДА СИҲАТГОҲ ЯРАТДИМ",

- ДЕЙДИ АСАЛХОН АЯ:

Оилани бољља љиёслашади.

Ундаги кўчатлар парвариш ва эътиборга муҳтож бўлгани каби, хонадоннинг ҳар

бир аъзоси учун ҳам

таълим-тарбия, меҳр-

муҳаббат шу љадар зарур.

Маориф соҳасида 47 йил меҳнат љилиб, шу орљали "Ўзбекистон халљ таълими аълочиси", "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" ва бошља љатор унвонлар соҳибига айланган Акромхон ака Шожалилов хонадонида 8 нафар фарзанд камол топди. Бугунга келиб 5 ўғил, уч љизнинг бари олий маълумотли, халљ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат љилишмољда.Уларнинг бу даражага эришишларида, албатта, мазкур боғнинг боғбони Акромхон ака ва фарзандлари учун љадрли бўлган хонадон бекаси, 20 нафар набира, 4 чеваранинг бувижониси Асалхон аянинг хизматлари бељиёс.

Марҳамат тумани, Љораљўр-ғон љишлоғининг Бозорбоши маҳалласидаги ушбу хонадонга кириб борар эканман, кўча четида бир текисда бўй чўзган кўм-кўк арчалар ҳавасимни келтирди. Булар арчанинг шифобахш "Эльдарский љарағай" нави бўлиб, Шожалиловлар хонадонида парвариш љилиниб, кўчирилган.

- Менда бронхит дардим бор,-дейди Асалхон ая.- Ҳар йили икки марта хасталигим туфайли Олтиариљ, Ољтош , Зомин сихатгоҳларида даволаниб келаман. Биласиз, бу жойларнинг ҳавоси ҳам кишига шифо бағишлайди. Арчалардан анљиб турган хушбўй ҳиддан нафас олиб, сайр љилиб юрганимизда дарахт тагига тўкилган уруғларини териб келардим. Шуларни ҳовлимизнинг бир чеккасига сепдик. Кўчат бўлиб етишгач, олти сотих жойга кўчириб ўтљаздик. 6-7 ёшли даст¬лабки кўчатларни хайрия сифатида маҳалла, љўни-љўшни ва љабристонга ҳадя этдик. "Мустаљилликнинг 20 йиллигига 20 туп кўчат-менинг туҳфам" шиорига амал љилиб, 200 тупини маҳалламиз кўчасига ўтљазиб, парвариш љиляпмиз.

Ўн икки сотихли ҳовлида бир љарич ҳам бўш жойни кўрмайсиз. Меваларнинг ҳамма туридан бор. Хонадон эгалари ҳовлининг деярли ярмини эгаллаган бўй баробар бўлиб љолган арчаларни сотиб, ўрнига яна янги ниҳоллар кўчириб ўтљазишни режалаштиришган. Томорљадан унумли фойдаланиш ҳам оилавий тадбиркорликнинг бир йўли, ахир . Ёш арчаларни парвариш љилишда Асалхон аяга ўғли Љосимжон, келини Муҳайёхон ва набиралари Фотима ва Зуҳралар ёрдам беришади. 40 йилдан зиёд ваљт хўжаликда ғўза чопган, пилла љурти парвариш љилган ая учун бу ишлар худди "хобби" дай гап.

-Эрталаб арчазоримизни айланиб юрганимда ўзимни худди ўша узољлардаги курортда юргандай ҳис љиламан,- дейди у.-Ҳаљиљатан ҳам "Жаннатдан бир чимдим, жон Андижоним" деганларича бор. Ҳовлимизнинг олдидан Хизробод ариғи ољиб ўтади. Ривоят љилишларича, Хизр бува хассасини судраб кетаётиб, ор¬љасига бундољ љараса, хассаси изидан катта ариљ очилиб, сув ољиб келаётган эмиш. Шунинг учун бу ариљнинг номи Хизробод деб аталар экан.

Бир-бирига меҳрибон, дилкаш Акромхон ака ҳамда Асалхон аянинг бағрида камол топган фарзандлари ҳам аҳил-инољ, ўљимишли бўлиб камолга етганлар. Ушбу оила нафаљат ибратли оила, балки оилавий бизнесни йулга куйган намунали оилалардандир.

Зулфия МАНСУРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди