№22, 26.05.2011 1 ИЮНЬ - "БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ЉИЛИШ ХАЛЉАРО КУНИ"
БОЛА КЎНГЛИНИНГ БОҒБОНИ
ЁХУД БОЛАЖОН МУДИРА
Ҳаётимизнинг энг беғубор, энг покиза неъмати борки, бу ҳам бўлса, фарзандларимиздир. Келажагимиз эртаси ҳам айнан шу болажонларимиз љўлида. Уларга таълим-тарбия бериш, нафаљат жисмонан, балки маънан ҳам етук инсонни шакллантириш, албатта, мактабгача таълим муассасаларидан бошланади.
Фикр юритмољчи бўлганимиз Андижон шаҳар халљ таълими бўлими тасарруфидаги 16-мактабгача таълим муассасасидир. Бу даргоҳга љадам љўяр экансиз, беихтиёр болаликнинг беғубор оламига тушиб љолгандай ҳис этасиз ўзингизни. Сабаби, боғча ҳовлисига кўрк бағишлаб турган мевали ва манзарали дарахтлар, эртаклар оламига етакловчи катта-кичик майдончалар... Хуллас, болаларнинг мириљиб дам олишлари учун барча шарт-шароитлар етарли. Болалар учун мана шундай етарли шароитларни яратиб беришда муассаса мудираси Шоирахон Обидованинг хизматлари бељиёс. Ана шу жонкуяр, фидойи инсоннинг елиб-югуришлари натижасида бугунги кунда ушбу муассаса шаҳар бўйича энг намунали деб топилгани бежиз эмас. Ана шу маљомга эришишнинг эса ўзи бўлмаганлиги аниљ.
- Дастлаб иш фаолиятимни 1996 йили шаҳардаги 2-мактабгача таълим муассасасига мудираликдан бошладим, - дейди Шоирахон фаолияти ҳаљида гапирар экан. - Ўшанда боғча, эски, ташландиљ аҳволда эди. Ёш эканман, љаттиљ ишлаганман. Нафаљат боғчанинг ташљи кўриниши балки иш юзасидан ҳам намунали боғчалар љаторига љўшиш учун тинимсиз изланиб ишлашга ҳаракат љилганман. Ҳатто иш ўргангани ён атрофимдаги муассасалардан ташљари, пойтахтга ҳам борганман. Ўшанда "Томоша" гуруҳи болаларининг чиљишларидан зављланиб, мен ҳам, албатта, унинг филиалини очаман, менинг кичкинтойларим ҳам шундай катта тадбирларда иштирок этишади, деб ният љилганман. "Томоша" гуруҳининг бадиий раҳбари Нодирахон опа Љурбоновага чин дилдан шогирд бўлишни хоҳлаганман.
Ҳамма нарсанинг давоси ваљт, дейишади. Шоирахоннинг саъй-ҳаракати билан љаровсиз боғча кўркам масканга айланди.
- Халљ таълими вазирлигидан Жанубий Кореяга малака оширишга юборилганлигим менга катта ютуљ бўлди,-дейди мудира. - У ердаги намунали болалар муассасаларида бўлдик. Болажонларнинг фикрлашларини кўриб, ноанъанавий ўйинлар орљали ўтиладиган машғулотларини кузатиб анча сабољ олдим. Шунингдек, бошља ривожланган мамлакатлардаги мактабгача таълим муассасаларининг тараљљий этганлигини кўриб, очиғи, ҳавас љилдим.
Юртимизга келгач, буни энг аввало, муассасамизда тадбиљ этишга ҳаракат љилдим. Болаларга кўпрољ ахборот бериш кераклигини англадим. Буни осон тушунтириш йўлини ахтардим ва театр йўналишини танладим. Ҳар бир ўтиладиган мавзу юзасидан сценарийлар ёзишга уриндим. Масалан Конституция кунига, буюк алломаларимиз ҳаљида, "Наврўз" ҳамда йўл љоидаларини тушунтириш бўйича. Бу амалиётда яхши самара берди. Мавзулар сценарийлар асосида театрлаштирилиб, болаларга етказиладиган бўлди.
Муассасмиз љошида "Семург" раљс дастасини ташкил этдик. Беш ёшли љизчалар Исмигул Абдукаримова, Гўзал Султонова, Мубина Абдукаримова, Дурдона Рамазонова, Мавзуна Адаҳамжонова, Дилрабо Тожибоева, Шаҳноза Маҳмудова, Ойдин Жўраеваларнинг раљсларисиз бугун вилоятда ҳеч бир тадбир ўтмайдиган бўлди.
Бунинг учун мудира ёниб-куйиб "Офарин" гуруҳидан Ирода Исмоилова, Навоий шаҳридан "Саната" гуруҳининг раҳбари Марина Хоритонова, "Фантазия" раљс театрининг раҳбари Сергей Фёдоровларни ижодий кўмакка чорлади. Ҳозир улар болаларга раљс ўргатиб келмољдалар.
-Дастлаб 2004 йилда "Сен ёлғиз эмассан" фонди ташкил этган "Президент арчаси" байрам тантанасига "Томоша" болалар театр дастасининг бадиий раҳбари Нодирахон опа Љурбонова томонидан таклиф этилдик. Шундан буён тез-тез байрам тадбирларига љатнашиб турамиз. "Наврўз", "Мустаљиллик" байрамларида ҳам тарбияланувчиларимиз иштирок этишди. Диплом ва фахрий ёрлиљлар билан таљдирланишди.
Шунингдек, 2006 йилда З.М.Бобур номидаги вилоят драма театрининг љайта очилиши муносабати билан Янги йил байрамида катта мусиљий байрам томошасини тайёрлаб, болажонларга тортиљ љилинди. Шундан буён ўљувчиларнинг љишки таътил кунларида ҳам янги театрлаштирилган дастурлар намойиш этила бошланди.
2001 йили Шоирахон Обидова 2-мактабгача таълим муассасасидаги фаолияти учун "Халљ таълими аълочиси" унвони билан мукофотланди. Ўша йили эса 16-мактабгача таълим муассасасига мудира љилиб тайинланди. Дастлабки меҳнат фаолияти опа учун тажриба мактаби бўлди.
- "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"да баён этилишича, болаларга бугунги кун талабига жавоб бера оладиган даражада таълим-тарбия бериш учун аввало, мураббий чуљур билимга эга бўлмоғи лозим, - дейди Шоирахон. - Мен ана шу дастурга амал љилган ҳолда ўз олдимга кучли ва билимли жамоани йиғишга ҳаракат љилдим. Љўл остимда ишловчи тарбиячилар: катта тарбиячи Матлубахон Ибрагимова, Муљаддасхон Маҳмудова, Елена Лугина, Ҳуснида Исроилова, Галина Дулатовалар ўз ишининг фидойилари, десам янглишмаган бўламан. Сабаб, улар болаларга чуљур таълим-тарбия бериш билан биргаликда, ваљти келганда актёр ҳам, режиссёр ҳам бўладилар.
- Мазкур таълим муассасасининг бошља муассасалардан фарљи нимада? - сўраймиз мудирадан.
- Болажонларни ҳар томонлама баркамол бўлишлари учун шарт-шароитлар мужассам. Жумладан: инглиз тилини ўргатиш (тўгарак раҳбари Зарифа Маҳмудова), каратэ тўгараги (тўгарак раҳбари Зайнобиддин Йўлдошев), раљс тўгараги (раҳбарлари Алишер Тошматов, Нигора Акбарова) иш олиб бормољда. Каратэ тўгарагида љатнашган собиљ тарбияланувчи Муҳаммадтоҳир Љорабоев 5 ёшида Ўзбекистон чемпиони бўлган. Ҳозир 11 ёшда. Мактаб ўљувчиси, олти марта Осиё чемпиони, 3 марта Ўзбекистон кубоги чемпиони бўлди.
Шунингдек, "Семурғ" раљс дастаси тарбияланувчилари (№2-, №16-боғча тарбияланувчилари) 15 йилдан буён Андижон шаҳар, вилоят байрамларида, ҳатто, пойтахтда ўтказиладиган катта тантаналарда иштирок этишади. 2008 йили "Янги авлод" 5-болалар ижодиёти фестивалида ғолибликни љўлга киритиб, лауреат бўлишди. 2009 йили Чирчиљ шаҳрида бўлиб ўтган "Асрлар садоси" фестивалида љатнашди.
Дарҳаљиљат, мудиранинг хонасида љатор териб љўйилган диплом ва Фахрий ёрлиљларга кўз югуртираман. "Йилнинг тадбиркор мудираси" вилоят халљ таълимининг, "Президент арчаси"ни ўтказиш ва шаҳар болалари учун мазмунли ва таъсирчан янги йил дастурини тайёрлаб, уни намойиш этишдаги катта меҳнатлари учун" Андижон шаҳар халљ таълими бўлимининг, "Янги авлод" Болалар ижодиёти фестивалининг дипломлари... Бу - мудиранинг тиниб-тинчимаслиги, заҳматли меҳнати љолаверса, болажонлар билан ишлашдан чарчамаслигидан далолат.
- Шу ўринда, яна бир савол туғилиши табиий. Болажонларни байрам тадбирларида чиљишлари учун тикилган костюмлар, кийим-бошларига кетадиган маблағ масаласи... Мудирага ким ҳомий?
- Онам, - кулиб љўяди Шоирахон. - Доимо мени љўллаб-љувватлаб турадилар. 40 йил Хонобод марказий дорихонаси мудираси бўлиб ишлаганлар. Нафаљага чиљљач, боғдорчилик фермер хўжалиги ташкил этган. Шу фермер хўжалигини юритади. Мени моддий ва маънавий томондан ҳам љўллаб-љувватлаб келаётган - онажоним бўлади. Бутун умр меҳнатни ардољлаган онамдан бизга ҳам шу фидойилик юљљан.
Љолаверса, турмуш ўртоғим Мухторжон ака (тадбиркор) муассасамизни таъмирлаш ишларига ёрдам бериб туради. Энг муҳими, яљинларим менинг кўмакчиларим...
Шоирахон нафаљат раҳбарликни, балки, оналик, бекалик вазифасини ҳам чин дилдан уддалаб келаётган аёл. 4 фарзанднинг онаси, 5 набиранинг бувижониси.
Муассасада љилинган ва љилинажак ишлар, режалар ҳаљида мудира зављланиб гапирди. Уни кузатар эканман, аввало, болажонларни, љолаверса, ўз ишини суйган улар учун бор меҳрини бағишлашга тайёр турган фидойи, жонкуяр бу аёлга ҳавас билан бољдим. Чунки инсон кўнглини кўтариш, унинг љалбига йўл топиш осон эмас. Боланинг кўнглига йўл топиш эса ундан-да мушкулрољ...
Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.
|