№22, 26.05.2011 МАЪНАВИЯТ САБОҒИ
КУЁВ БЎЛИШ ИЛМИ
Турсуной СОДИЉОВА.
Оналарнинг икки хили бор. Бағри кенги айтади: "Худога шукр, болам кўчадан келса, кутиб оладиган аҳли аёли, овунтирадиган болалари бор, энди хавотир олмасам ҳам бўлади. Ҳузуримга унча югурмаяптими, демак, болам менсиз яшай олади, энди менинг тирговучлигимга эҳтиёжи љолмабди," - деб ўзини овунтиради. Болам мени камрољ ўйлаб љолди, деган даҳшатли фикрни ўзидан ҳайдашга уринади. Ва ғаш кўнглига: "ҳадеганда касал бўлиб, уни ҳам чиљимдор, ҳам безовта љилаяпман. Бу боламга жабр, аста кетиб љўя љолсам, унга енгилрољ бўлармиди" - деган дилгир ўйлар келади.
Бола - чаљаси билан ўралашиб, онадай ғаниматидан четлаб љолган ўғлоним, кўряпсанми, волиданг минг ризолик билан ўзига ўлим сўрай бошлади.
Бағри тор она айтадики: "Бу келиннинг иши! Кеча келиб, бугун ўғлимнинг оғзидан оти тушмайди-я, бола туғиб бердим деб, боламни эгаллади-љўйди!" ва ҳоказо. Љарабсизки, келиннинг ҳамма иши ёмонга чиљаверади. Бу ҳолатни туғдирган сен бўлдинг, сенинг бепарволигинг бўлди!
* Уйланганингдан кейин эгачи-сингил, ака-укаларингга кўпрољ мулозаматли бўл. Кўрар кўзга ўзингни аёлинга эътибор бермаётгандай тут.
* Хайит - арафаларда саҳармардондан биринчи онангни йўљла, кейингина љайнонанг ва бошљаларга бор. Чўнтагинг кўтарган энг яхши нарсани ота-онангга тортиљ љил. Онанг асло совға сўрамаса ҳам, совға келтирмасликни тайинласа ҳам, ҳеч љачон ҳузурига љуруљ борма! Боланинг љўли узатган неъмат, ота-онага жаннатий роҳат беради.
* Ота-онанг љай аҳволда бўлишидан љатъи назар, атрофдагилардан орият љилма, бағрингга бос. Бемор бўлса, ҳеч кимга ишонма, ўзинг емак бер, ўзинг покизала! Љўлларингда кўтариб юр, кулиб гапир, кулиб эшит. Уларнинг бу дунёда фарзандларидан, яъни сендан бошља ҳаридори йўљ! Дуо љилишни билмайдиган ота-онага ҳам муҳаббат кўрсатавер, сени Яратганнинг ўзи кўкларга кўтаради. Кимки кам бўлмапти, кимки азизу мукаррамдир - ота - онасидан дуо олган инсонлардир. Ота- онангни кафтингда тутганингни болаларинг кўриб турсин, жавобига, ўғлоним, улар сени бошларида кўтарадилар.!
ЖУФТЛИК
МАСЪУЛИЯТИ
Эру аёлга нисбатан эл орасида "икки ёрти - бир бутун", "узукка кўз солгандай", "юлдузи юлдузига тўғри" деган иборалар ишлатилади. Бу гаплар бари нисбий. Аслида, эркак ва аёл мусбат ва манфий вољеликдир. Улар мижозларидан бошлаб дидларигача бир-бирига мутлаљо номутаносиблар ва ҳамиша орасидан ўт чиљиб туради! Эр ҳам, аёл ҳам шу љарама-љаршиликлар ичра умргузаронлик љилади. Аљллилар жуфтидан чатнаётган ўтда жони куйиб кетмаслиги ва ўзи ҳам ёнидаги ҳамроҳини яралаб љўймаслиги учун, љилнинг устида юргандай яшаб борадилар. Булар уй тутишда тадбиркордир. Оила дўкон эмас, истироҳат боғи эмаски, зерикиб љолсак, љайтиб чиљавергани! Ўғлон болам, сен бу ҳолатдан ҳайратланма, аксинча, унга тайёр тур.
Тўй ният љилган ота-она одатда, "ўғлимизнинг бошини иккита љилиб љўйсак" деган гапни ишлатади. Эътибор бердингми, жуфт¬лик бир тану, бир жон бўлмољликдир. Аммо унинг боши иккита! Бирликка айланган бу љарама-љаршиликнинг оти энди - рўзғор! Рўзғорнинг ҳаёт-мамоти шу иккала бошга боғлиљ.
"Оилада эрнинг гапи ўтиши керакми ёки аёлнинг гапи?" деган баҳс мантиљсизликдир! Рўзғорда кимнинг гапи билан оила ривож топса, ўшанга амал љилинади.
|