Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№22, 26.05.2011

АЛЛОҲНИНГ МАРҲАМАТИ...

Атрофимизга тийрак назар солсак, Яратганнинг биз бандаларга ўзининг беҳисоб неъмат ва марҳаматларини ёғдираётганини кўрамиз. Эл-юртимиз тинч, хонадонларимиз файзли, дастурхонларимиз тўкин. Тунлари осудалик билан ҳордиљ чиљарамиз, кундузлари меҳнат ључоғида хотиржам хизмат љиламиз.

Айниљса, тўй-тўркин, турли байрамлар муносабати билан юртга дастурхон ёзиб, эҳсонлар љилиш, яљинларимизга ҳадялар тортиљ этиш - буларнинг барчаси Аллоҳнинг бизларга меҳрибончилигидир.

Аввало, Ватанимиз тинч экан, бу энг улуғ неъматдир. Агар тинч¬лик ва хотиржамлик бўлмаса, саломатлик йўљ бўлса, буларсиз бошља неъматлар татимайди. Икки олам Сарвари бизларга шунча марҳаматларини инъом этибди, эвазига биз нима љилмоғимиз керак? Афсуски, баъзи бир ожиз бандаларнинг ғафлатда љолиши натижасида "доим шундай - бир хилда ўтаман", дея хом ўйлайди. Яна шундай тоифа кишилар борки, беҳисоб неъматлар ичида умргузаронлик љила туриб ҳам шукр љилмайди. У кам, бу кам, деб хасрат љилишдан чарчамайди. Албатта, савияси саёз кимсалардан ҳар нарсани кутиш мумкин. Энг ёмони эса ундайлар ўзлари ношукр бўлишлари билан бирга, ён-атрофдагиларга ҳам салбий таъсирини ўтказадилар.

Саломатлик - бебаҳо бойлик. Тани-жони соғ одам ҳеч нарсанинг ташвишини љилиши дуруст эмас. Боиси, юрт тинч бўлса, киши соғлом бўлса, ҳар љандай ишни бажариш имкониятлари бўлади.

Парвардигоримиз Љуръони Каримда шундай марҳамат љилади: "Агар шукр љилсаларингиз, албатта, зиёда љилажакман. Ва агар куфрона љилсангиз, шубҳасизки, азобим љаттиљдир!" (Иброҳим сураси, 7 - оят). Демак, инсон ҳаёти давомида љўлида борки неъматлар учун шукроналик ҳисси билан яшамоғи лозим экан. Шундагина, Тангри таолонинг неъматлари бардавом бўлади, иншоаллоҳ...

Шунингдек, Ҳаљ субҳанаҳу ва таоло марҳамат љилади: "Бас, Мени эслангизлар, Мен ҳам сизларни эслагайман. Ва Менга шукр љилингизлар, куфрона љилмангизлар" ("Баљара" сураси,152 - оят).

...Замондошларимиздан бири камтарона ҳаётга рози бўлиб, чекланган имкониятлардан нолимай яшаб ўтди. Кўп љи¬йинчиликлар кўрди, бирољ бировга ҳасрат љилмади. Бу ёруғ оламни тарк этгач эса, орадан ҳеч љанча ваљт ўтмай фарзанднинг тушига кирибди. Тушида марҳум гўзал боғ ичида сайр этиб юрганмиш. Юзидан ризолик аломатлари уфуриб турар, устидаги либослари покиза ва чиройли эмиш. Фарзанди: "Отажон, бундай маљомга љандай эришдингиз?.." - деб сўраганида, "Фаљирликдан, болам... фаљирликдан..." - деб жавоб љилган экан.

Дарҳаљиљат, буюк Зот хоҳлаган бандасига истаганча неъматлар ато этади. Хоҳлаганига мусибатларни юборади, мол-мулк ва давлатларидан мосуво этади. Аммо заковатли кишилар бошга келадиган оғир мусибатларни ҳам неъмат деб билишади. Шу боис, Аллоҳ таоло мўл љилиб берганида ҳам, одамларнинг бор нарсасини тортиб олганида ҳам сидљидилдан алҳамдулиллаҳ, дея ҳамд айтиш лозимдир.

Яна бир яљин биродаримиз савдогарлик билан шуғулланади. Бировнинг ҳаљљини ваљтида љайтаради. Бировларда љолган ўз ҳаљљини эса љарз деб билмайди. Љўлидан кетганига рози бўлади. Чунки ҳаёт топиш ва йўљотишдан иборат деб тушунади. Тўғри сўзлиги ва ҳалол меҳнати ортидан турмуши фаровон, ишлари равон унинг. Унга берилаётган ушбу неъматлар шукрига доим йўљсилларга садаља љилиб туради, бева-бечора, ғарибу-нотавон кишиларга пинҳона хадялар тортиљ этади. Мискин ва камтаъминланганларни хонадонига чорлаб, эҳсонлар уюштириб беради...

...Фарзандсизлик энг оғир мусибат. Бир танишимиз Аллоҳнинг синовига бардош берди. 15 йил тош тишлаб яшади, аммо умидини узмади. Барча яљин ва узољдаги кишиларига яхшилик љилди. Таниган ва танимаганларига ҳам эзгулик улашди. Ва ниҳоят, Яратганнинг марҳамати билан љиз фарзандли бўлди. Шунда ҳам шукронасини тилдан љўймади, амалда ҳам яхшилик љилишни тўхтатмади. Љодир Аллоҳ кейин уларга бирин-кетин икки ўғил неъматини ҳам ато этди!

Шу ўринда, Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.)дан љилинган ривоятни эсламољ жоиз: "Фаровон кунинг¬да Аллоҳни танигин, бошингга љаттиљ (иш) тушганда Аллоҳ ҳам сени танийди".

Дарвоље, инсон инсоф юзасидан ҳам шукрона љилмоғи лозим. Акс ҳолда, бошга мушкул иш тушиб љолса, "Љайси гуноҳим учун бундай кўргуликлар бошимга кел¬япти, ҳеч кимга ёмонлигим йўљ эди-ку?.." деб нола љилишдан фойда йўљдир. Зеро, Аллоҳни зикр этишликда ҳеч љандай жисмоний куч талаб этилмайди. Балки, озгина тафаккур ҳамда соф онг зарур бўлади, холос.

Абдураҳмон ОРТИЉОВ,

Андижон шаҳар, "Чинор"

жомеъ масжидининг имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди